Latest news

22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  0 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  7 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  7 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  41

“Металлург-вумен” тақдирланди News

“Металлург-вумен” тақдирланди

2015 йилги мавсумни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказган “Металлург-вумен” қизларини клуб раҳбарияти Ўзбекистон Конституцияси куни арафасида тақдирлаш маросимини ўтказди.

Қаторасига иккинчи мавсумда мамлакат чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, вице-чемпионликка эришаётган, Ўзбекистон кубогини эса иккинчи мавсумдирки бегона қилмай келаётган бекободлик қизларга клуб муассислари – Ўзбекистон металлургия комбинати томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Анжуманда Ўзбекистон металлургия комбинати директорининг биринчи ўринбосари Айрат Ҳасанов сўзга чиқиб, “Металлург-вумен” жамоаси ташкил этилган кундан бошлаб завод ишчи-хизматчилари, барча Бекобод шаҳри аҳолисини чиройли ғалабалари билан хурсанд этиб келаётганлигини, жамоа ҳар йили олдига қўйилган вазифаларни шараф билан бажараётганлигини таъкидлади. Бу йилги мавсумда “Металлург-вумен” сермаҳсулликда Ўзбекистон чемпионатлари рекордини ўрнатганини, рақиблар дарвозасига 135 та гол киритганлигини мамнуният билан қайд этди. Жамоанинг бу ютуғида барча ўйинчилар, клуб раҳбарияти, мураббийларнинг хизматлари катта эканлигини эътироф этди. Ўз навбатида тўпурарлар рўйхатини бошқарган, миллий чемпионатларимиз тарихидаги энг юксак натижани қайд этган, рақиблар дарвозасига 66 та гол урган Людмила Карачикка эса махсус сертификат ва совға топширди.

Шунингдек сўзга чиққан Бекобод шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин қизлар қўмитаси раиси Шоира Абдураҳмонова, Ўзбекистон металлургия комбинати касаба уюшмалари қўмитаси раиси Илҳом Қурбоновлар ҳам “Металлург-вумен” қизларининг мамлактимиз аёллар футболини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Қизларнинг ютуқларига кўниккан мухлислар эндиликда улардан янги янги муваффақиятларни кутишаётганлигини, хусусан келгуси мавсумда мамлакат чемпиони бўлишларини тилашди. Тадбирга ташриф буюрган ФИФА йўрикчиси Моника Штаб Ўзбекистонда аёллар футболи тараққиётнинг тўғри йўлидан кетаётганлигини қайд этар экан, мамлакатнинг гранд жамоалари – “Севинч” ҳамда “Андижанка”га муносиб рақобат кўрсата оладиган жамоаларнинг кўпаётганлигидан хурсандлигини яширмади. “Металлург-вумен” қизларига халқаро майдонларда ҳам омад тилади.

Ўзбекистон Республикаси аёллар футболи ассоциацияси вице президенти Ирина Чен, мусобақаларни ўтказиш бош ҳаками Эльмира Ғуломова ҳамда ЎзАФА мутахассиси Алишер Файзиев "Металлург-вумен" футбол клуби раҳбариларига, жамоа бошлиғи ҳамда мураббийлар таркибига ва футболчи қизларга 2015 йилги мавсумнинг кумуш медалларини, иккинчи даражали дипломлар ҳамда Ўзбекистон кубогини топширишди.

Тақдирлаш маросими Бекобод шаҳар маданият уйи хонандаларининг дилтортар куй ва қўшиқлари, мафтункор рақслари билан янада файзли ўтди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика