"Металлург" ва "Андижон"нинг Туркия сафари қолдирилди
10 feb 2015 14:23
News
"Металлург" ва "Андижон"нинг Туркия сафари қолдирилди
Айни вақтда келиб олинган хабарларга кўра бекободликлар ушбу хорижий йиғинни ташкил этмади. Ушбу йиғин ўрнига жамоа Чирчиқда машғулотларни давом эттиради ва Олий лиганинг бир неча жамоаларига қарши назорат баҳсларини ўтказади.
Худди шундай мавсум аввалида "Андижон" ҳам Туркия йиғини борасида маълумот берган эди. Айни вақтда келиб бу йиғин бекор қилинди ва ПФЛ кубогида иштирок этмоқда.
Айтиб ўтиш керакки, шу вақтга қадар "Шўртан", "Навбаҳор", "Қўқон-1912" ҳам хориж йиғинини бекор қилган эди.
"Машъал", "Динамо", "Сўғдиёна" жамоалари хориж йиғини ташкил этиш борасида айтиб ўтмаган.
"Қизилқум", "Нефтчи", "Олмалиқ", "Бухоро" жамоалари эса тез кунда хориж йиғинига жўнаб кетди.
"Пахтакор", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" бир неча марта хориж йиғинларини ташкил этиб келмоқда.
Comments