Latest news

16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  5 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  27 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0

“Металлург” таътилга чиқди News

“Металлург” таътилга чиқди

“Металлург” футбол клуби йигитлари анъанага биноан бу йил ҳам пойтахтимиздаги мўъжаз ресторанлардан бирида жамланишди.

Унда ортда қолган мавсум сарҳисоби ва келгуси мавсум режалари кўриб чиқилди. Даставвал жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов футболчиларга ажойиб мавсум учун миннатдорчилик билдирди. Жамоа ўз олдига қўйган вазифани шараф билан уддалаганини, чиройли, ҳужумкор футбол намойиш этиб мухлислар олқишига сазовор бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса гранд жамоаларга қарши Бекободда ўтказилган учрашувларда намойиш этилган футбол ишқибозлар-у, мутассаддилар эътирофига сазовор бўлганлигини қайд этди. Баъзи жамоаларга қарши ўйинларда қимматли очколар бой берилмаганлигида жамоа бунданда юқорироқ поғоналарни забт этиши мумкинлигини, бироқ айни дамдаги натижа ҳам ёмон эмаслигини таъкидлади. Йигитларга мавсум давомидаги чарчоқларини чиқариб, мароқли дам олиб қайтишларини тилади.

Шундан сўнг клуб аъзолари тўкин дастурхон атрофида мавсумнинг энг эсда қоларли воқеаларини эслашди. Мириқиб суҳбатлашишди, кейинги мавсум режалари ҳақида гаплашилди.

Шунинг билан, “Металлург” футбол клуби аъзолари декабрь ойининг 20 санасигача таътилга кетишди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика