Latest news

09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  2 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  16 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  8 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  11 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1

"Металлург": Таътил якунига етди, йиғин бошланди News

"Металлург": Таътил якунига етди, йиғин бошланди

Илгари хабар берганимиздек, «Металлург» жамоаси аъзолари 15 декабрь эрталабдан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига етиб келишди.
2015 йилги мавсумга тайёргарлик режалаштирилганидек Янги йилга роппа роса 15 кун  қолганда бошланди.

Шуниси эътиборга сазоворки, бекободликлар таркибида ўтган мавсумда жамоа шарафини  ҳимоя этган футболчиларнинг барчаси етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида футболчилар катта мураббий Микола Шевченко етакчилигида дастлабки машғулотни ўтказишга ҳамулгуришди. 

«Кимёгар» стадионида уюштирилган биринчи кунги машғулотда йигитлар кросс югуришни амалга оширишди. Мухлисларга яхши маълумки, янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки босқичида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади. Уч турт кун мобайнида югуриш, енгил жисмоний машқлар ёрдамида формага киришиб олингач, кунига икки маҳалдан машғулотлар жараёнига ўтилади.

Таркиб хусусида маълумот берадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек 2014 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг барчаси йиғинга етиб келишди. Ҳатто ягона легионер ўйинчимиз Александр Ковалевнинг ҳам сафда эканлиги жамоадошларини хурсанд этмасдан қолмади. Албатта, жамоада жузъий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бироқбу жараён эртага клуб раҳбарлари, мураббийларнинг футболчилар билан атрофлича суҳбатлишишидан кейин ойдинлашади. Ҳозирнинг ўзида ўтган мавсум ёшлари сафида ўзларини кўрсатишга улгурган бир гуруҳ ўйинчилардан ташқари икки уч нафар янги ўйинчилар ҳам Чирчиққа ташриф буюришган. Бироқ уларнинг тақдири ҳам биринчи йиғиндан кейин ҳал бўлиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика