Latest news

08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  2 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  4 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  34 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  17

"Металлург": Шаҳзодбек Нурматов жамоа тўпурари News

"Металлург": Шаҳзодбек Нурматов жамоа тўпурари

Сўнгги мавсумларда кузатилаётгани каби бу йилги чемпионатда ҳам “Металлург” таркибида рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритган ўйинчи Шаҳзодбек Нурматов бўлди.

Унинг аниқ зарбалари “Андижон”, “Қизилқум”, “Шўртан” ва “Навбаҳор” дарвозабонларини 2 мартадан ранжитган бўлса, “Бухоро” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари посбонлари 1 мартадан ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

“Металлург” тўпурарлари рўйхатида иккинчи  поғонани 7 тадан гол билан Аюбхон Нўъмонов ва Саиджон Абдужабборовлар эгаллаб туришибди. Ярим ҳимоячимиз Муроджон Тошматов рақиблар дарвозаси томон 4 марта йўл топа олган бўлса, Дилмурод Каримов ҳамда Руслан Вагаповлар ўз исми шарифларини 3 мартадан таблога ёздириб қўйишди. Алишер Зиёвуддинов, Шоҳназар Норбеков, Мирғиёс Сулаймоновлар мавсумда икки мартадан муваффақиятга эришишди. 3 нафар футболчимиз – Сардор Расулов,Э Зоҳид Абдуллаев ҳамда Миртўра Акбаровлар 2015 йилги мавсумда 1 тадан гол муаллифлари бўлишди. “Металлург” ҳисобига ёзилган яна битта гол “Олмалиқ” билан сафар ўйинида мезбонлар ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов ҳисобига ёзилди.

Бу йилги мавсумда бекободликлар “Шўртан” жамоаси билан ўйинларда юз фоизлик натижа кўрсатишди. “Машъал” ҳамда “Қизилқум” билан ўзаро рақобатда ҳам “Металлург”нинг кўрсаткичи ижобий. Мамлакат вице-чемпиони билан эса ҳар иккала учрашувда дуранг ўйнадик. Ўз навбатида “Нефтчи”, “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоаларига қарши учрашувларда очко ололмадик. “Сўғдиёна” билан кўрсаткич ҳам манфий. “Металлург” футболчиларининг аниқ зарбаларидан биронта ҳам клуб дарвозаси даҳлсиз қолмади.

2015 йилги мавсум учрашувларида ҳакамлар “Металлург” жамоаси қанот ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймоновга 10 та сариқ карчочка кўрсатди. Огоҳлантиришлар боис Сулаймонов мавсумнинг 2 та ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

“Металлург”нинг яна 14 нафар ўйинчиси бу йилги чемпионатда огоҳлантирилди. Уларнинг кўрсаткичлари қуйидагича: Жавлон Мирабдуллаев – 8 та, Дониёр Одилов – 7 та, Дилмурод Каримов ва Аюбхон Нўъмонов – 6 тадан, Давронбек Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов – 4 тадан, Руслан Вагапов, Саиджон Абдужабборов, Шаҳзодбек Нурматов – 3 тадан, Шоҳназар Норбеков, Муроджон Тошматов – 2 тадан, Ҳикмат Ҳошимов, Зоҳид Абдуллаев, Александр Ковалев – 1 тадан.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика