Latest news

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  114 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Ўртоқлик ўйини. "Металлург" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади News

Ўртоқлик ўйини. "Металлург" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Бекободнинг "Металлург" клуби Қозоғистоннинг "Елимай" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар анча вақт майдон марказини қўлга олиш учун позицион ўйин намойиш этишди. Ҳужумлардан бирида Ҳазрат Турсунқулов олис масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Учрашувнинг 71-дақиқасида “Металлург” посбони ҳамда ярим ҳимоячисининг эҳтиётсизлиги боис жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олган семейликларнинг 21 ёшли ҳужумчиси Иван Свиридов олис бурчакни қийинчиликсиз нишонга олди – 1:1. Шундан кейин ҳам ҳар иккала жамоада қулай имкониятлар бўлса-да, мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Энди “Металлург” 10 февраль санасида Премьер лиганинг бошқа бир жамоаси – “Жетису”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.


“Елимай” – “Металлург” – 1:1

Голлар: Ҳазрат Турсунқулов (21), Иван Свиридов (71)

“Металлург”: Раҳимжон Давронов, Аброр Тошқўзиев, Аббос Отахонов, Зафар Раҳимжонов, Мирғиес Сулаймонов, Искандар Шайқулов, Алишер Хайруллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Равшан Абдуманнонов, Беҳруз Абдуллаев, Шаҳзодбек Убайдуллаев.

“Елимай”: Денис Кавлинов, Берик Айтбаев, Сергей Кейлер, Султан Абилгази, Дмитрий Шмидт, Никита Корзун, Майком Родригес, Еркебулан Нургалиев, Нурсултан Советкази, Роман Муртазаев, Иван Свиридов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика