Latest news

21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  8 21:11Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  56 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  3 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  13 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  7 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16

"Металлург" - "Қизилқум". Превью News

"Металлург" - "Қизилқум". Превью

Бугун Суперлиганинг 4-турида "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

“Металлург” Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан шу кунгача Ўзбекистон чемпионатларида 38 бор куч синашган. Мазкур ўйинларнинг 13 таси “Металлург” ғалаба қозонган. 10 та учрашувда кучлар тенг келган. 15 та ўйинда эса “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 52:47, воҳаликлар фойдасига. “Металлург”нинг бу рақиби устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:1 ни ташкил этади. “Қизилқум” эса битта учрашувда бекободликлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллаган.

Ўтган йилги мавсумда “Металлург” “Қизилқум”ни ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир хил – 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Навоийда бўлиб ўтган учрашувда Зоҳид Абдуллаев ва Шаҳзод Шаймановларнинг голига Элгужа Григалашвили битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарган бўлса, Бекободдаги ўйинда мезбонлардан Ислом Исоқжонов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар муваффақият қозонишганди. Меҳмонлардан эса жавоб голи Неманья Йованович ҳисобига ёзилган.



Ушбу жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган 19 та учрашувидан 10 тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган бўлишса, 5 та учрашувда жамоалар дурангга имзо чекишган. 4 та ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Бу учрашувларда “Металлург” рақиблари дарвозасига 33 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 20 та тўп ўтказиб юборган.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув натижаси билан танишинг:

12.08.2018 Металлург – Қизилқум 2:1
19.06.2017 Металлург – Қизилқум 3:1
14.10.2016 Металлург – Қизилқум 1:0
27.06.2015 Металлург – Қизилқум 4:2
14.06.2014 Металлург – Қизилқум 1:1
11.05.2013 Металлург – Қизилқум 3:1



Танишинг, "Металлург" рақиби: “Қизилқум” (Навоий)

Навоийнинг Қизилқум жамоасига 1967 йилда асос солинган. Даставвал жамоа Зарафшон шаҳрида “Прогресс” номи билан ташкил этилганди. Мамлакат мустақиллигига қадар жамоа вилоят, республика биринчилиги ҳамда собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида ўйнаган. 1992 йилда Ўзбекистон биринчилигида қатнашиб келган жамоа 1999 йили қуйи лигада 3-ўринни эгаллади ва олий лигага йўлланмани қўлга киритди. 1994 йилдан “Қизилқум” номи билан юритиб келинаётган жамоа олий лигадаги учинчи мавсумида энг юқори натижасини қайд этди, яъни бронза медалига сазовор бўлди.



Бугунгача навоийликлар кучлилар сафида 559 та учрашув ўтказиб, шулардан 206 тасида ғалаба қозонган, 114 ўйинда дурангга эришган, 239 ўйинда эса имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 704:800. Бу йилги чемпионатнинг 1-турида “Андижон” дарвозасига киритиган гол “Қизилқум”нинг кучлилар сафидаги 700-юбилей голи сифатида қайд этилди. Қизиғи шундаки, навоийликларнинг юбилей голига андижонлик машҳур ҳофиз Шерали Жўраевнинг навоийлик футболчи адаши муаллифликлик қилди. Бу мавсумдаги “кўнгилсиз” юбилейлардан яна бири Бухорода кузатилди. Достон Ибрагимов томонидан киритилган гол навоийликларнинг кучлилар сафида ўтказиб юборган 800-голга айланади.

“Қизилқум” жамоасининг олий лигадаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (2003 йил, “Гулистон”), энг йирик мағлубияти – 0:11 (2007 йил, “Пахтакор”) ташкил этади.


Metallurg

Stanislav Andreev - 19', Zohid Abdullaev - 35', Zohid Abdullaev - 38', Bahrom Abdurahimov - 90'

Superliga. Round 4

12/04/2019, 18:15

1
:
4
Finished

Qizilqum

Mirjalol Kasimov - 25'

45'
90'
19'  Stanislav Andreev
35'  Zohid Abdullaev
35'  Sergey Tumasyan
38'  Zohid Abdullaev
38'  Muzaffar Muzaffarov
46'  Akbar Ismatullaev (Sukhrob Nurulloyev)
48'  Sukhrob Nurulloyev
74'  Doniyor Usmanov (Islombek Isoqjonov)
90'  Bahrom Abdurahimov
90'  Zohid Abdullaev (Иброхим Юлдашев)
25'  Mirjalol Kasimov
25'  Medina Smith
57'  Salim Mustafaev
76'  Элгужа Григалашвили (Murod Bobojonov)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика