Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

"Металлург” ПФКда маънавият соати бўлиб ўтди News

"Металлург” ПФКда маънавият соати бўлиб ўтди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзоалари душанба кунидан эътиборан Қибрай ўқув-машғулот масканида Суперлиганинг 5-туридан ўрин эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди.

Ҳар куни икки маҳалдан назарий ва амалий машғулотлар олиб бориляпти. Футболчиларнинг кайфияти аъло, шу боисдан кейинги учрашувга ҳам тайёргарлик кўнгилдагидек ўтмоқда.

Жамоада жароҳат олган ўйинчилар бор. улар жамоа шифокорининг назорати остида индивидуал тарзда шуғулланишяпти. Умумий олганда эса мураббийлар штаби ўйинчиларнинг руҳий ва функционал тайёргарлигидан қониқиш ҳосил қилишяпти.

Кеча эрталаб жисмоний тайёргарликни тиклаш, тўп билан ишлаш машқларига эътибор қаратилди. Куннинг иккинчи ярмида Қибрай ЎММ маънавият хонасида Маърифат соати ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 март куни қабул қилинган "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижроси бўйича “Металлург” жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов маърузаси тингланди.

Андрей Сергеевич ўз маърузасида мазкур қарорнинг мамлакатимизда миллионлар ўйини ривожи ҳамда оммавийлигини оширишдаги муҳим аҳамияти, футбол клублари, болалар футбол мактаблари, академиялар инфратузилмасини мустаҳкамлаш, уларга қўшимча қулайликлар яратиб бериш борасидаги ўрни, нуфузи ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Мамлакатимиз Президенти томонидан кўрсатилаётган рағбатга муносиб бўлиш, “Металлург” ПФК ҳам юрт футболи равнақида четда қолмасдан, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши шартлиги, миллий чемпионатда ижобий иштироки орқали минглаб, миллионлаб мухлислар қалбини қувончга тўлдириш, халқаро майдонларга чиқиш йўлида ҳар бир мутахассис, мураббий ҳамда футболчида устувор мақсад бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Маърифат соатида иштирок этган жамоа мураббийлари Алишер Аҳмедов, Февзи Давлетовлар ҳам Ўзбекистонда спортга, хусусан, унинг энг оммавий тури – футболни ривожлантиришга Давлат, Ҳукумат миқёсида катта эътибор берилаётганлигини мамнуният билан қайд этишди. Бу каби эътибор, яратилаётган шарт-шароитларга яраша юқори натижалар сари дадил одимлаш, юрт шаънини ҳамиша муносиб ҳимоя этиш футболчиларнинг бош мақсади эканлигини доимо ёдда тутишларини айтиб ўтишди.

Якунда жамоа раҳбарияти, бу каби маърифат соатларини тез-тез ўтказиб турилишини таъкидлаб ўтди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика