Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  1 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

"Металлург" - "Пахтакор". Учрашув превьюси News

"Металлург" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

9 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 20-турида Бекободда "Металлург"га қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг уч нафар футболчиси дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Мурод Тошматов, Алишер Зиёвуддинов ва Мирғиёз Сулаймонов сариқ карточкалари сабабли беллашувни ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотишлар мавжуд эмас.

Олий лигада жамоалар ҳозирга қадар 39 бор тўқнаш келишган. 31 учрашувда зафар қучган "Пахтакор" 4 марта дуранг ўйнаган ва 4 бор имкониятни бой берган. Рақиб дарвозаси 101 марта ишғол қилиниб, 31 тўп ўтказиб юборилган.

Ўйинни Вадим Агишев бошқариб боради. Унга Тимур Галеев ва Акбар Пўлатов ёрдам беради. Агишев ишлаган беллашувларда жамоамиз жорий мавсум "Сўғдиёна" ва "Бухоро" устидан ғалаба қозонган.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Рустам Лутфулин (Тошкент).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар таркиблари ўйини 8 сентябрь, жума куни 16:30да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 9 сентябрь, шанба куни Бекободдаги "Металлург" стадионида 16:30да старт олади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика