Latest news

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

“Металлург” – “Пахтакор”, превью News

“Металлург” – “Пахтакор”, превью

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси “Металлург”нинг энг ноқулай рақибларидан бири ҳисобланади.

Жамоалар бугунгача миллий чемпионатларимиз доирасида 39 та учрашув ўтказишган. Шулардан 31 тасида тошкентликларнинг қўли баланд келган. 4 та учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, яна 4 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. Мазкур ўйинларда дарвозаларга киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи ҳам пахтакорчилар фойдасига – 101:31. “Металлург”нинг пахтакорчилар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1 ва 2:0 бўлса, энг йирик ҳисобдаги мағлубияти – 0:6.

Бекободликлар “Пахтакор” устидан эришган ғалабаларининг барчасига ўз майдонларида эришишган. Бу асосан сўнгги мавсумларда қайд этилганлиги бу галги ўйинга ҳам умид кўзи билан қарашга асос бўлади.

Фақатгина битта муаммоли жиҳати мазкур учрашувда “Металлург”нинг асосий таркибидан уч нафар футболчи майдонга туша олмайди. Тўрттадан сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис Муроджон Тошматов, Алишер Зиёвуддинов ҳамда Мирғиёс Сулаймоновлар жамоадошларига ёрдам бера олишмайди.
Учрашув ҳакамлари ҳақида

Ўзбекистон футбол федерацияси Профессионал футбол лигаси эълон қилган рўйхатга биноан “Металлург” – “Пахтакор” учрашувида пойтахтлик ҳакамлар бригадаси ишлайдиган бўлди. Бош ҳакам – ФИФА рефереси Вадим Агишевга қанотларда Тимур Галеев ҳамда Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками Рустам Лутфулин бир кун муқаддам ўтадиган ёшлар таркиблари учрашувида бош ҳакам вазифасини ўтаб беради.

9 сентябрь (шанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи ҳакам: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Рақибимиз – “Пахтакор” ҳақида

 “Металлург” XXVI миллий чемпионатимизнинг 20-турида ўз майдонида мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси, ўн бир карра Ўзбекистон чемпиони – Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Пахтакорчилар миллий чемпионатимизда 1992, 1998, 2002-2007, 2012, 2ғ14-2015 йилларда ғалаба қозонишган. Шунингдек, тошкентликлар ҳисобида миллий чемпионатларимизда 5 та кумуш, битта бронза медали ҳам бор. Бундан ташқари жамоа Ўзбекистон кубогини ҳам энг кўп қўлга киритган клуб саналади. Мамлакат кубоги баҳсларида ҳам тошкентликлар 11 марта зафар қучишган.

“Пахтакор” мустақиллик йилларида халқаро майдонларда ҳам мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя этган. Осиё футбол конфедерацияси чемпионлари лигасида жамоа икки марта ярим финалга чиққан.

Бевосита жамоа тарихи ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсак, клубга 1956 йилда асос солинган. 36 йил мобайнида собиқ Иттифоқ чемпионатида Ўзбекистон Республикасининг бош жамоаси сифатида қатнашган. 1992 йилдан эътиборан Мустақил миллий чемпионатимизнинг узлуксиз қатнашчиси. Жамоа лақаби – шерлар.
Олий лига баҳсларида пахтакорчилар бугунга қадар 758 та учрашув ўтказиб, шулардан 512 тасида ғалаба қозонишган. 123 ўйинда дуранг ўйнашган бўлса, худди шунча ўйин – 123 тасида мағлубиятга учрашган. Пахтакорчилар рақиблари дарвозасига 1704 та тўп киритишгани ҳолда ўз дарвозаларидан 649 та гол ўтказиб юборишган. Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 11:0 (“Қизилқум”, 2007 йил), энг йирик мағлубияти – 0:4 (1995 йил – МҲСК, 2002 йил – “Насаф”, “Нефтчи”).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика