Latest news

21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  0 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  4 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди News

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини айни ҳақиқат.

"Миллионлар ўйинини юртимизда янги поғонага кўтариш, футбол инфратузулмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган фаолият футбол жамоатчилиги томонидан ҳам илиқ кутиб олиняпти.

Хусусан Тошкент вилоятининг шимолий ҳудуди – Бекобод шаҳрида ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Мамлакат миллий чемпионатларида 1998 йилдан буён узлуксиз қатнашиб келаётган “Металлург” профессионал футбол клуби инфратузулмасини яхшилаш, клуб моддий техника базасини мустаҳкамлаш, шарт шароитларни замонавий даражага олиб чиқиш, футболчиларнинг янги авлодини тарбиялаб беришда асосий омил саналувчи футбол академиясини барпо этиш юзасидан сўнгги уч йилда бажарилган ишлар билан бемалол мақтансак арзийди.

Шаҳримиз шарафини элита баҳсларида ҳимоя этиб келаётган “Металлург” ПФК жамоаси кетма кет икки мавсум – 2018 ҳамда 2019 йилларда клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткични такрорлади. Суперлига жамоалари ўртасида кучли бешталикка кирди. Бу йилги мураккаб шароитда – пандемия сабабли бир неча марта тўхталишлар, рестартлар билан нотекис ўтган Coca Cola Суперлигаси баҳсларида ҳам муносиб қатнашди, деб айта оламиз. Жамоамиз олдинги йилларга нисбатан мавқеини икки поғонага бўшаштирган бўлса-да, Андрей Шипилов бошчилигидаги мураббийлар штаби янги истеъдодларни кашф этиш, барча ёш тоифасидаги жамоаларимиз тараққиётини битта йўналишда, битта маслак асосида бирлаштириш борасида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Бунинг самараси ўлароқ клуб тарихида биринчи марта мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида бекободлик футболчилар пайдо бўлди. Жумладан, клуб тўпурари Шаҳзодбек Убайдуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига, дарвозабон Владимир Вагин ҳамда ҳужумчи Маҳмуд Қудратиллаевлар U-22 Олимпия терма жамоасига, Одилбек Абдумажидов, Даврон Анваров, Шаҳзодбек Неъматжоновлар U 19 ёшлар терма жамоасига жалб этилди. 

“Металлург” U 21 жамоамиз бу йил мамлакат биринчилигида жуда муваффақиятли иштирок этди. Нозим Эсанов етакчилигидаги ёшларимиз Бекобод футболи тарихида янги – зарҳал саҳифани очишди. Ёшларимиз биринчилик қатнашчилари орасида энг кўп – 62 очко жамғариб, Coca Cola Суперлиганинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишди. Бундай муваффақиятга пойтахт жамоаларидан ташқари фақат “Нефтчи”, “Машъал” ва эндиликда “Металлург” жамоаларигина мушарраф бўлишган.

Кеча Бекобод шаҳридаги “Биллур” ресторанида “Металлург” U 21 жамоасини шарафлаш ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. 

Даставвал “Металлург” футбол клубида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижобий ишлар, ёшлар жамоасининг муваффақиятига бағишланган ижтимоий роликлар намойиш этилди. Шундан сўнг Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, “Ўзметкомбинат” АО бошқаруви раиси ўринбосарлари Рамон Атакулов, Музаффар Убайдуллаев, SFI Management Group молия директори Азамат Шамсиев ёшларни Бекобод футболи тарихидаги ажойиб ғалаба билан қутлашди. “Металлург” ёшларига кейинги фаолиятларида омад, улкан зафарлар тилашди. Тақдирлаш маросимига пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Махсумов, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев Бекободда профессионал футболни юқори даражага кўтариш борасида кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор учун “Металлург” ПФК муассислари, ҳомийлари, шаҳар ҳокимлигига миннатдорлик билдиришди ҳамда ЎФАнинг ташакурнома ва эсдалик совғаларини топширишди. 

Тадбир сўнгида XXIX биринчилик ғолиби – “Металлург” U 21 ёшлар жамоаси ўйинчилари, мураббийлар ва ходимларига Суперлиганинг кичик олтин медаллари, ҳомийлар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди. Мухлислар томонидан жамоанинг барча чизиқлари бўйича энг кучлилари аниқланди ва уларга махсус дипломлар тақдим этилди. Кечага “Металлург” маданият уйи санъаткорларининг куй ва қўшиқлари файз киритди",-дея хабар беради клуб матбуот хизмати.

Қуйида тақдирлаш маросимидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика