Latest news

14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  1 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  0 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  43 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2

“Металлург”: “Обод”га имконият бой берилди News

“Металлург”: “Обод”га имконият бой берилди

Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин Тошкент вилояти Чорвоқ тоғ ҳудудида жисмоний тикланиш машғулотларини ўтаб бўлди.

Чирчиқ шаҳрига қайтиб тушган Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча Қибрайда Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. 

Ўйин пойтахтликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол “Металлург” ҳимоячиси Жасур Аҳмедов ҳисобига ёзилди – автогол. “Металлург” мураббийлари ўйин давомида ихтиёрларидаги барча ўйинчиларни синаб кўришга қарор қилишди. Шу боисдан ҳам иккита таймда майдонда бошқа башқа таркиблар ҳаракат қилишди. Бевосита ўйинни кузатиш жараёнида “Металлург” ўйинчилари жисмоний юкламадан тўлиқ чиқиб кетмаганлиги сезилди. Пойтахтликлар эса аксинча жуда эркин ва енгил ўйин намойиш этишди.

Иккинчи давра арафасида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида машғулотларда қатнашган Улуғбек Худойбердиев яна бекободликлар сафига келиб қўшилди. Жамоа ҳужумчиларидан Шоҳназар Норбеков (“Олмалиқ”) ҳамда Жасур Ҳакимов (“Пахтакор”) ва ҳимоячи Вусол Магеррамов (“Шўртан”)ларнинг иккинчи даврани бошқа клубларда ўтказишлари эҳтимоли юқори. Ўз навбатида “Металлург” таркибида ҳам янги ўйинчилар пайдо бўлиши кутиляпти. Бу масалаларнинг барчаси трансфер ойнаси ёпилгунча ойдинлашади.


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика