Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  40 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

“Металлург” – “Навбаҳор”. Превью News

“Металлург” – “Навбаҳор”. Превью

2018 йилги мамлакат миллий чемпионатини "Металлург" ўз уйида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида 43 марта тўқнаш келишган.

Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 11 тасида "Металлург" ғалаба қозонган. Ўн иккита ўйинда кучлар тенг келган бўлса, 20 баҳсда наманганликларнинг ютуғи билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ "Навбаҳор" фойдасига – 45:65. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликларидаги энг йирик ҳисоб 2003 йили қайд этилган. Ўшанда бекободликлар «Навбаҳор»га  0:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Бу бекободликларнинг олий лига баҳсларидаги ҳам энг йирик мағлубияти ҳисобланади. Икки мавсум муқаддам “Металлург” “Навбаҳор”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдириб, бу жамоалар тўқнашувидаги йирик ғалабасини расмийлаштирди. Унгача бекободликлар “Навбаҳор”ни муқаддам учта тўп фарқи билан ютганди.

Навбаҳорчилардан мазкур тўқнашувларда энг кўп муваффақиятга эришган футболчи Шуҳрат Мирхолдиршоев саналади. У бекободликлар дарвозасига 12 та тўп киритган. “Металлург” жамоасидан эса Зоҳид Абдуллаев рақиблари дарвозасини 7 марта ишғол этган.

Бу йилги мавсумда жамоалар уч марта тўқнаш келишди. Улардан иккитасида ҳисоб очилмаган бўлса, яна биттасида наманганликлар зафар қучишган. Бекободдаги ўйин 2018 йил ҳисобидан тўртинчи баҳс бўлади.

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги олти учрашуви:
2018  “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2017  “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2016  “Металлург” – “Навбаҳор” – 5:1
2015  “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:3
2014  “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:0
2013  “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:1



Танишинг, рақиб: “Навбаҳор” (Наманган)

“Навбаҳор” мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларида наманганликлар бир марта Ўзбекистон чемпиони (1996) бўлишди. Уч марта Ўзбекистон кубогини бошлари узра баланд кўтаришган бўлишса (1992, 1995, 1998), бир марта суперкубок соҳиблари ҳам бўлишган (1999). Шунингдек, “Навбаҳор” чемпионатларимизда 8 марта бронза медали билан тақдирланган ва бу борада фақатгина Қаршининг “Насаф” жамоасидан ортда қолаяпти, холос.

Наманган шаҳрида футбол клубига 1974 йилда асос солинган бўлиб, у турли йилларда “Текстильшик” (1974-80), “Автомобилист” (1984-87) номлари билан юритилган. 1981-83 ҳамда 1988 йилдан то ҳозирги кунгача “Навбаҳор” номи билан ўйнаб келаяпти.

Жамоанинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурари Шуҳрат Мирхолдиршоев. У наманганликлар таркибида ўтказган 144 ўйинида рақиблари дарвозасига 127 та гол киритган. Биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, Мирхолдиршоев футболчилик фаолиятини 1999 йилда айнан Бекободда – “Металлург” жамоаси таркибида бошлаган. “Навбаҳор”да эса 2000 – 2004 йилларда ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этган. У фаолияти давомида жами 222 та гол киритиб. Геннадий Красницкий клуби аъзоси бўлган.

 “Навбаҳор” бугунгача Ўзбекистон чемпионатларида 799 та учрашув ўтказиб, шулардан 378 тасида ғалаба қозонган. 154 ўйинда дуранг қайд этиб, 267 учрашувда ютқазган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлари нисбати 1351:975. Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (2006 йил, “Хоразм”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:7 (2009, “Пахтакор”). Яна битта эътиборга молик учрашув, бу сермаҳсул ўйини – 10:3 (1996, “Косонсой”). Энг йирик мағлубияти – 0:7 (2009, “Пахтакор”).



Metallurg

Islombek Isoqjonov - 47'

1#Супрелига 1-6. Round 29

04/11/2018, 16:00

0
:
1
Finished

Navbahor

45'
90'
47'  Islombek Isoqjonov

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика