Latest news

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  1 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  10 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  9 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  22 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

“Металлург” машғулотларни бошлаб юборди News

“Металлург” машғулотларни бошлаб юборди

Коронавирус пандемияси боис футбол бўйича мамлакат миллий чемпионати баҳсларида танаффус юзага келганди.

Икки ойдан кўпроқ вақтни карантинда уйда ўтказган “Металлург” футболчилари ҳамда мураббийлар штаби кеча клуб қароргоҳида тўпланди ва Суперлиганинг 4-тур баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборишди.

“Металлург” жамоаси аъзолари клуб қароргоҳига йиғилишдан олдин пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги COVID-19 марказида коронавирус пандемиясига тест таҳлилларини топширишди. Мураббийлар штаби ҳамда футболчиларнинг барчаси соғ саломат, таҳлил натижалари салбий (манфий) эканлиги қайд этилгач, улар клуб қароргоҳига йўл олишди. Кеча куннинг биринчи ярмида жамоа бош шифокори Дилшод Аширов футболчиларни яна бир бор тиббий назоратдан ўтказгач, жисмоний тайёргарликни тиклаш машғулотлари бошлаб юборилди. Таъкидлаш керакки, машғулот тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилди.

Ўз навбатида йиғиндан олдин шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан клуб базаси, машғулот ўтказилувчи стадион ҳудуди тўлиқ дезинфекция қилинди. 

Жамоавий машғулотларни соғиниб қолган футболчилар ҳамда мураббийлар штаби илк кунги машғулотлар жараёнини катта кўтаринкилик, уюшқоқлик ҳамда тартиб қоидаларга амал қилинган ҳолда аъло кайфиятда якунлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика