Latest news

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

"Металлург" машғулотларга киришди News

"Металлург" машғулотларга киришди

Бекободнинг "Металлург" жамоаси 2023 йилги мавсум учун тайёргарлик жараёнини бошлади.

Янги мавсум учун илк йиғин клуб қароргоҳида олиб бориляпти. Футболчилар куннинг биринчи ярмида тренажёр залида шуғулланишмоқда. Тушликдан сўнг эса машғулотлар "Металлург" стадионига кўчаяпти ва унда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклашга қаратиляпти. Машғулотларни бош мураббий кўрсатмалари асосида "Металлург"нинг маҳаллий мураббийлари олиб боришяпти.

Луисма Эрнандес бошчилигидаги хорижлик мураббийлар эса клуб ихтиёрига янги йилдан кейин келиб қўшилишади. Жамоанинг ўтган йилги ўзаги сақлаб қолинган. Илгари хабар берганимиздек, шартнома муддати тугаган Аббос Отахонов, Жасур Холтўраев, Бобурбек Фарҳодов билан илиқ хайрлашилди. Айни кунларда аксарият ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтириш борасидаги ишлар давом эттириляпти. Хусусан, Керим Палич билан яна бир йиллик шартнома имзоланди. Шу ўринда қайд этиш керак, бу йил жамоамизда хорижлик футболчилар сафи кенгайиши кутиляпти. Кўҳна қитъанинг Болқонбўйи мамлакатларидан ва яқин қўшни давлатларнинг тажрибали футболчилари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, селекционерларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўплаб иқтидорли ёшлар ҳамда тажрибали маҳаллий футболчилар ҳам кўрикка таклиф этилган. Улардан кимлар билан шартнома имзоланиши иккинчи йиғиндан кейин маълум бўлади.

Шу ўринда, иккинчи йиғин январь ойининг биринчи ўн кунлигида яна Бекободда ташкил этилишини қайд этиб ўтамиз. Клуб режасига биноан Бекободда ҳамда Тошкентда бир қатор назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика