Latest news

19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  28 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  5 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  13 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  13 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

“Металлург” – “Локомотив”: превью News

“Металлург” – “Локомотив”: превью

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг гранд жамоаларидан бирига айланган “Локомотив” бекободликлар учун энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 25 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда томонлар битимга имзо чекишган. 15 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 20:49, тошкентликлар фойдасига.

Ўтган йили биринчи марта чемпионликка эришган “Локомотив” айнан “Металлург”га қарши уй ўйинидан кейин расман чемпионлик тантаналарини бошлаб юборганди. Аммо Бекободдаги учрашувда темирйўлчилар жиддий рақобатга дуч келишганди. Учрашув жанговор дуранг – 3:3 натижаси билан якунланганди.
Бу йил биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни маъданчилар очган бўлса-да, иккинчи таймда майдон эгалари устунликни ўз томонларига оғдириб олишган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб учрашуви ҳам темирйўлчилар учун осон бўлмаслиги аниқ.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги беш учрашуви натижалари билан танишинг:

25.06.2016  “Металлург” – “Локомотив” – 3:3
12.03.2015  “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
29.03.2014  “Металлург” – “Локомотив” – 0:4
05.05.2012  “Металлург” – “Локомотив” – 0:1
05.08.2010  “Металлург” – “Локомотив” – 1:0


"Металлург" матбуот хизмати


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика