Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

“Металлург”: Жамоага умумий раҳбарлик Рустам Мирсодиқовга юклатилган News

“Металлург”: Жамоага умумий раҳбарлик Рустам Мирсодиқовга юклатилган

Бекободнинг “Металлург” жамоаси мураббийлар штабининг кенгайтирилган йиғини бўлиб ўтди.

Унда жамоа ўйинчилари 21 декабрдан эътиборан янги мавсумга тайёргарликни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бошлаши эълон қилинди.

Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш масаласига қаратилади. Машғулотлар 30 декабрга қадар олиб борилади. Ундан кейин Янги йил байрами муносабати билан кичик таътил эълон қилинади ва ўйинчилар 2016 йилнинг 4 январидан навбатдаги йиғинга киришишади.

Мураббийлар кенгашида жамоа таркибида баъзи ўзгаришлар юзага келаётганлиги маълум қилинди. Жумладан, мавсум охирида кўзини операция қилдирган катта мураббий Микола Шевченко саломатлигини тиклаб олиши учун вазифасидан озод этишларини сўраган. Унинг вазифасини эндиликда XXII Осиё ўйинларининг чемпиони, уч карра Ўзбекистон чемпиони, бир неча бор мамлакат чемпионатининг совриндори бўлган ва икки марта Ўзбекистон кубогини боши узра баланд кўтарган Февзи Давлетов бажаради.

Машғулотларни ташкил этиш, рақиблар ўйинини ўрганиш, шунга яраша тайёргарлик кўриш жараёнида Февзи Ризаевичга худди унинг каби Хиросима стадионларида маҳорат кўрсатиб, Осиё ўйинларининг чемпиони бўлган, беш карра Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ва клуб тарихидаги энг ёрқин ҳужумчилардан бири бўлган Илёс Қурбоновлар ёрдам беришади. Ўз навбатида И.Қурбонов ёшлар таркибига масъул Одил Исабоевнинг ҳам ёрдамчиси сифатида ҳам фоалият юритади.

Жамоага умумий раҳбарлик бош мураббий Рустам Тўхтамуродович Мирсодиқов зиммасига юклатилган. Саидов Шавкат Неъматович эса жамоа бошлиғи вазифасини бажаришда давом этади.

Ўз навбатида жамоанинг асосий таркиби анъанавий равишда сақланиб қолинаётганлигини айтиб ўтиш керак. Тўғри, таркибда кичик жузъий ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Жумладан, яқинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида йиғинда иштирок этиб келган ҳужумчимиз Шоҳназар Норбеков ўз кучини яқин қўшниларимиз – Қозоғистон чемпионатида синаб кўришга қарор қилган. Жамоанинг россиялик ягона легионери Александр Ковалев ҳам ўз мамлакатига қайтишни лозим топди. Ўз навбатида барча чизиқларни кучайтириш мақсадида бошланажак йиғинга янги ўйинчилар ҳам таклиф этиляпти. Аммо улардан қайси бири клубда қолади, бекободликлар сафини яна кимлар тарк этиши мумкин деган саволларга эса иккинчи йиғин давомида жавоб оламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика