Latest news

13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  1 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  5 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  2 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди News

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Андижон" клубига қарши тўп суради. Бекободликлар водий сари эртага йўлга чиқишади.

Айни пайтда жамоа аъзолари Чирчиқ шаҳрида бўлажак учрашувга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Чемпионат якунига етган сари ўйинлар янада муросасиз, қизғин тус олмоқда. Барча клубларга очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган бир пайтда айниқса аутсайдерларга қарши ўйин оғир кечишини бекободликлар яхши билишади. Шу боисдан ҳам мураббийлар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларга зўр беришмоқда. Мураббийлар қўл остидаги ўйинчиларнинг барчаси бўлғуси учрашувда майдонга тушишга тайёр. Фақатгина Ўзбекистон U-19 жамоасига жалб этилган Исломжон Қобилов ҳамда Жавоҳир Эсонқуловлардан ташқари. Жасур Абдураимов раҳбарлигидаги термада И.Қобилов ҳар иккала ўйинда майдонга тушган бўлса, Ж.Эсонқулов Австралияга қарши кечган ўйиннинг иккинчи таймида заҳирадан майдонга тушди.

Мазкур жамоалар бугунгача 33 та учрашув ўтказишган ва шулардан 14 тасида "Металлург", 11 тасида "Андижон" жамоаси ғалаба қозонган. 8 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Критилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи - 59:51, бекободликлар фойдасига. Жамоаларнинг биринчи даврада Бекободда ўтказилган ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Муроджон Тошматов, Дилмурод Каримов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар томонидан киритилган голларга Исломбек Исоқжонов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Айни пайтда "Металлург"нинг асосий таркиби 42 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, ёшлар таркибида 44 очко бор ва улар "Пахтакор", "Навбаҳор" ёшлари билан иккинчи-тўртинчи ўринларни бўлашиб туришибди.

Андижондаги учрашувни олий тоифали ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Унга қанотларда Олим Абдувосилов ҳамда Набижон Рўзиевлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Анатолий Рубаков, ҳакамлар бригадасининг барчаси Тошкент шаҳридан. Ҳасан Рўзиев бу йилги мавсумда “Андижон” иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Сафарда ўтказилган ўйинларнинг биринчисида “Андижон” “Қизилқум”га 1:2 ҳисобида бой бериб қўйган бўлса, Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. “Металлург” эса бу ҳакам бошқарувида Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда дуранг ўйнаган – 0:0.


«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика