Latest news

22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  53 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  44 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  11 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1

“Металлург” футболчилари тест синовларидан ўтишди News

“Металлург” футболчилари тест синовларидан ўтишди

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан ўтказилган назорат учрашувидан кейин мураббийлар штаби “Металлург” футболчиларига бир кунлик дам беришганди.

Бугун эрталабдан бекободликлар яна Қибрай ўқув-машғулот масканида тўпланишди ва Суперлига жамоалари олдига қўйилган асосий талаблардан бири – жисмоний тайёргарликни аниқловчи тест-синовларидан ўтишди. Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигида тўртта йўналиш бўйича футболчиларнинг ҳолатини назоратдан ўтказишди. 30 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда "Yo-Yo" тест машқларини “Металлург” футболчилари кўтаринки, хушчақчақ кайфиятда топширишди. Биринчи сафарги кўрикда футболчилар айниқса "Yo-Yo" тестида қийинчиликка дуч келишганди. Бу сафар эса “Металлург” ўйинчиларининг 70 фоиздан зиёдроғида муаммо бўлмади. Ўз навбатида текширув гуруҳи вакиллари ҳам жамоанинг ҳолати мўътадиллашганини, мавсум бошланишига қадар оптимал ҳолатга кўтарилишини таъкидлашди. Тест-синовлари якунлари ЎФА методик марказида таҳлил этилгач, баён этилади.

“Металлург” футболчилари эса эртадан яна икки маҳаллик машғулотлар жараёнини давом эттиришади. Ўз навбатида 14 февралда “Нефтчи”, 17 февралда эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувларида куч синалишини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Кўрик ўйинлари Қибрай базаси майдонларида бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика