Latest news

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

"Металлург" футбол академияси, металлурглар шаҳрида News

"Металлург" футбол академияси, металлурглар шаҳрида

"Металлург" футбол академияси - мамлакатимиздаги профессионал футбол кадрларини тайёрлашга ихтисослашган болалар ва ўсмирлар учун биринчи ўқув муассасасидир.

Тарбияланувчиларимиз техника, тактикани ўзлаштирадилар, футбол тафаккурини, жисмоний тайёргарликни, психологик барқарорликни ва стрессни енгиш қобилиятини ривожлантирадилар. Биз уларга ўз эмотсияларини назорат қилишни, режим ва интизомга риоя қилишни ўргатамиз, муҳим шахсий фазилатларни шакллантирамиз: жасурлик, қатъиятлилик, чидамлилик ва мардлик. Академия дастури футболчиларни тайёрлашнинг энг яхши жаҳон анъаналарини бирлаштириб, Европа футболининг илғор методикаларига асосланган.

"Металлург" академиясида ўқишнинг афзалликлари

Академия - ёш футболчиларни спорт карерасига тайёрлайдиган профессионал ўқув муассасасидир. Биз истиқболли ўйинчиларни қатъий танловдан кейин қабул қиламиз. Ўқишнинг афзалликлари:

Европа тажрибаси асосидаги илғор машғулот методикалари.
Испаниялик мутахассислар томонидан ўқитиш назорати.
Профессионал тренерлар таркиби.
Замонавий инфратузилма.
Халқаро турнирларда иштирок этиш.
Иқтидорли тарбияланувчилар грант асосида ўқитиладилар:

Академия яшаш, овқатланиш, экипировка ва ўқиш харажатларини қоплайди.




Бизнинг қадриятларимиз


Биз футболга ва жамоавий ўйинга муҳаббат уйғотамиз. Ўйин сифати биз учун бир зумлик натижалардан муҳимроқ: ғалабалар муносиб ўйин билан келади. Агар учрашув яхши ўйналган бўлса, мураббийлар жамоани мағлубиятдан кейин ҳам табриклашлари мумкин.

Танлов мезонлари


Номзодлар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:


техник маҳорат;
футбол тафаккури;
характер ва ирода сифатлари;
тинимсиз меҳнатга тайёрлик.
Нима учун бизни танлашади?
Профессионал тренерлар таркиби
Машғулотларни испан мутахассислари ва сертификатланган ўзбек мураббийлари олиб боради. Техник директор УЕФА ПРО лицензиясига эга.




Халқаро турнирларда иштирок этиш

Тарбияланувчилар Ўзбекистонда ва унинг ташқарисидаги мусобақаларда ўйин тажрибаси орттирадилар.

Замонавий инфратузилма

Академия қуйидагиларни тақдим этади:

ётоқхона;
замонавий мактаб;
кутубхона, фаоллар зали, ошхона;
тренажер зали;
табиий ва сунъий қопламали футбол майдонлари.
4. Сифатли таълим
Академия қошида мултилингвал дастурли (ўзбек, рус, инглиз, испан тиллари) хусусий мактаб фаолият юритади. Биз нафақат спортчиларни, балки ҳар томонлама ривожланган шахсларни ҳам тарбиялашни мақсад қиламиз.




Бизнинг ютуқларимиз

Академия мунтазам равишда республика ва халқаро турнирларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришмоқда. Уч йил ичида жамоаларимиз 6 та халқаро турнир, шу жумладан 30 та турнирда совринли ўринларни қўлга киритди. 20 нафар тарбияланувчимиз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаларида ўйнаган. 2023 йилда "Металлург У-19" жамоаси мамлакат чемпиони бўлди.

"Металлург" академияси - футбол ғалабалари ҳақидаги орзулар реалликка айланадиган жой. Бизнинг ишимиз ўзбек футболчиларининг янги авлодини ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонамиз!

Қўшимча маълумот учун телефон: +998 93 6070002

Батафсил маълумот: https://t.me/fcmetallurgmedia 


Реклама ҳуқуқи асосида

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика