Latest news

07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  47 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  12 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  7 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  73 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  16 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади News

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади

Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Суперлига клублари айни кунларда ўйин амалиётини шакллантириш учун кўрик-назорат учрашувларига зўр беришмоқда.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қибрай ўқув-машғулот масканида олиб бормоқда.

Андрей Шипилов етакчилигидаги футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказишяпти. Ўз навбатида назорат учрашувларига ҳам катта эътибор қаратишяпти. Муқаддам бир ҳафталик иш якунлари шундай ўйинлар билан хулосаланилган бўлса, мавсум яқинлашган сайин назорат учрашувлари сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, эртага Тошкент вилояти “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида бекободликлар Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга чиқишади. 14 февраль санасига “Нефтчи” билан, 17 февраль кунига эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувлари режалаштирилган. Мазкур ўйинлар янги мавсум олдидан мураббийлар штаби учун асосий таркибни шакллантиришда сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.

Шу ўринда бугун “Металлург” футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциациясининг дастлабки “буюртмаси”дан ўтганлигини айтиб ўтиш лозим. Жамоа билан шартнома имзолаган ҳамда тиббий кўрикдан ўтган футболчиларнинг биринчи гуруҳи ЎФАда “заявка” қилинди. Қолган футболчилар ва клуб раҳбарияти вакиллари 19 февраль куни буюртмадан ўтади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика