Latest news

10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  1 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  0 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  8 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  5 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  56 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  13 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  2 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  3

“Металлург”: Достон Турсунов, Дониёр Исмоилов ва Наврўз Алимов келди News

“Металлург”: Достон Турсунов, Дониёр Исмоилов ва Наврўз Алимов келди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси Янги йил байрамидан қайтди ва иккинчи йиғинни ҳам Чирчиқ шаҳрида давом эттирмоқда.

Футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишаяпти ва жисмоний тайёргарликни тиклаш жараёнини катта эътибор қаратилмоқда. Машғулотлар “Кимёгар” стадионида олиб бориляпти. Шанба кунига мураббийлар штаби жамоанинг асосий ва ёшлар таркибларини уйғунлаштирган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишни режалаштирмоқда. 13 январь куни “Металлург” футболчилари тиббий кўрикдан ўтади. Эртаси куни эса пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қўқон 1912” жамоасига қарши назорат учрашуви режалаштириляпти.

Жамоа таркибида баъзи янгиланишлар бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда клуб ярим ҳимоячиларидан бири Жаҳонгир Абдумўминов Таиланд жамоаларидан бирида кўрикдан ўтаётганлигини маълум қилгандик. Жамоа таътилдан қайтгач “Металлург” машғулотларига уч нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Булар “Олмалиқ” ҳужумчиси Дониёр Исмоилов,  “Қўқон 1912” ҳимоячиси Достонбек Турсунов ҳамда “Қизилқум”, “Пахтакор” ҳамда “Қўқон 1912” жамоаларидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган ҳужумчи Наврўзбек Алимовлардир. Ўз навбатида бугун жамоа машғулотларига Копадзелар сулоласининг кенжа вакили Камронбек Копадзенинг ҳам келиб қўшилиши кутиляпти.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика