“Металлург”: Дастлабки йиғин якунланди
31 dec 2015 12:30
News
“Металлург”: Дастлабки йиғин якунланди
Футболчиларга Янги йил байрамини оиласи даврасида ўтказиб келиши учун қисқа муддатли таътил берилди. Жамоа аъзолари энди 2016 йилнинг 4 январь куни тўпланишади. Биринчи кунга тиббий кўрикдан ўтиш режалаштирилаяпти. 5 январдан эътиборан эса Чирчиқ шаҳрида икки маҳалдан машғулотлар давом эттирилади.
Биринчи йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклашга эътибор берилди. Яъни ҳар куни енгил жисмоний машқлар ва кросс югуришга кўпроқ диққат қаратилди. Ўз навбатида жамоа асосий таркибига қўшилиш учун янги келган футболчилар ва ёшлар таркибининг бир қатор футболчилари олий лиганинг янги вакили “Обод”га қарши кўрик-назорат учрашувида синаб кўрилди. Ўйин “Обод” жамоаси майдонида бўлиб ўтди. Қизиқарли курашлар ва ёмғир остида ўтган ўйин голларга бой бўлди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бекободликлардан голларни Мирғиёс Сулаймонов ҳамда Сирож Тошпўлатовлар киритишди.
Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда ўтказишди:
“Обод” – “Металлург” – 3:2.
Ҳакамлар:Вадим Агишев, Акбар Пўлатов, Тимур Галеев.
Назоратчи ҳакам:Сардор Нажафалиев.
“Обод”:Умид Ёрбеков, Жавлон Искандаров, Ғайрат Умиров, Камолиддин Тожибоев, Дониёр Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Араик Бабаев, Алишер Азизов, Алибобо Раҳматуллаев, Бахтиёр Қосимов, Шуҳрат Мажидов.
“Металлург”:Фурқат Обидов, Улуғбек Худоёров, Маъмур Султонов, Сарвар Жўраев, Мирғиёс Сулаймонов, Сарвар Сотиволдиев, Жасур Аҳмедов (Зуфаржон Акбаралиев), Суннат Эрматов, Мурод Тошматов, Улуғбек Боқиев, Озод Комилов (Сирож Тошпўлатов).
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments