Latest news

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  13 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

“Металлург”: “Бухоро” билан учрашувга тайёргарлик давом этяпти News

“Металлург”: “Бухоро” билан учрашувга тайёргарлик давом этяпти

“Металлург” Бекободдаги қароргоҳида 23-тур учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

“Бухоро”га қарши ўтказиладиган мазкур учрашув ушбу жамоаларнинг ўзаро 36-ўйини бўлади. Ортда қолган 35 та ўйиннинг 17 тасида “Металлург” ғалаба қозонган бўлса, 14 та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. 4 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Металлург” томонида: 49:48. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0 га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.
Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинларида “Металлург” тўлиқ устунликка эга бўлиб келмоқда. Фақатгина ўтган йили бухороликлар биринчи марта сафардан ғалаба билан қайтишди. Унгача “Бухоро” Бекободдаги 15 та учрашувни бой бериб, бир марта дуранг ўйнаганди.

Мамлакат XХVI миллий чемпионатининг 23-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Бухоро” жамоалари учрашувида андижонлик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боришади. Бош ҳакам Тимур Тўхтасиновга қанотларда Анваржон Маражабов ҳамда Зиёдулло Абдураҳмоновлар ёрдам беришади.

Заҳирадаги ҳакам қаршилик К.Расулов бугун ёшлар таркиблари ўртасидаги ўйинда бош ҳакам вазифасини ўтаб беради. Ёшлар биринчилигида кучли учталикда бораётган бекободликларга бугун дисквалификация боис Улуғбек Худоёров ҳамда Зуфаржон Акбаралиевлар ёрдам бера олмайди.


«Металлург» (Бекобод) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛвакили: Р. Черников.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика