Latest news

22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  59 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  56

“Металлург”: “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди News

“Металлург”: “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди

“Андижон” билан ўйиндан сўнг бекободлик футболчиларига бир кунлик дам берилди ва кечадан эътиборан “Металлург” ўйинчилари Чирчиқ шаҳрида тўпланишди.

Жамоа бу йилги мавсум пешқадамларидан бири – “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошлаб юборди.  Шу ўринда айтиб ўтиш керак, ўзаро учрашувлар статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, “Бунёдкор” маъданчиларнинг энг ноқулай рақиби эканлигини билиб оламиз. Бугунгача қалдирғочлар ўзаро ўтказилган 18 та ўйиннинг 16 тасини ўз фойдаларига ҳал этганлиги фикримиз исботидир. Бекободликлар фақат 2 учрашувда “Бунёдкор”ни таслим эта олган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати 42:16, қолдирғочлар фойдасига.

2016 йилги мавсумни ҳар иккала жамоа муваффақиятли ўтказиб келмоқда. Бу эса Бекободдаги ўйин муросасиз ва шиддатли курашлар остида ўтишидан дарак беради. Турнинг марказий ўйинларидан бири бўлган мазкур учрашувни тошкентлик тажрибали ҳакамлардан бири Виктор Серазетдинов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда навоийлик Обид Жумаев ҳамда тошкентлик Тимур Гайнулинлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам эса бухоролик Элёр Турсунов.

Учрашув назоратчи ҳаками Элбек Мусаев, Ўзбекистон профессионал футбол лигасидан вакил сифатида эса Алексей Фролов Бекободга ташриф буюради.


«Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Т. Гайнулин (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика