Latest news

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  5 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   7 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  3 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  45 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

“Металлург” бир қатор фахрий футболчилар билан хайрлашди ва Тошкентда йиғилди News

“Металлург” бир қатор фахрий футболчилар билан хайрлашди ва Тошкентда йиғилди

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург”жамоаси иккинчи ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Бу галги йиғин пойтахт – Тошкент шаҳрида давом эттирилмоқда. 3 январь санасидан эътиборан Андрей Шипилов етакчилигидаги металлургчилар ҳар куни икки маҳалдан “Бунёдкор” футбол академияси майдони ҳамда Чилонзор туманидаги “Пахтакор” футбол клубига қарашли БЎСМ  майдонларида машғулот ўтказишаяпти.

Бевосита шуғулланаётган футболчиларга келсак, жамоа ўтган мавсум ўзагини сақлаб қолган. 2017 йилги мавсумдан кейин “Металлург” бир қатор фахрий футболчилари билан хайрлашди. Ўз навбатида клуб маъмурияти бу ўйинчиларнинг барчасига самарали меҳнати, клубга садоқати учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилайди.

Йиғинда шунингдек, бир қатор иқтидорли ёш ўйинчилар иштирок этишаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Бу футболчилардан кимлар таркибда қолиши маълум эмаслиги боис аниқ маълумот беришга вақтли.

Иккинчи йиғин февраль ойига қадар давом этади. Йиғин давомида бир қатор кўрик-назорат учрашувлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Февраль ойидан эса “Металлург” ПФК йиғинни хорижда давом эттириши кутилаяпти.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика