Latest news

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

"Металлург": Асосий таркиб Тошкентда, ўринбосарлар эса Бекободда йиғин ўтказади News

"Металлург": Асосий таркиб Тошкентда, ўринбосарлар эса Бекободда йиғин ўтказади

Мамлакат миллий чемпионатининг янги мавсумига илк тайёргарлик жараёнини Бекободнинг “Металлург” жамоаси Тошкентда бошлайдиган бўлди.

Футболчилар ва мураббийлар штаби 11 январь санасида пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Машғулотлар табиий қопламали майдонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўз навбатида йиғин давомида бир қатор кўрик назорат учрашувларини ўтказиш борасида спарринг рақиблар билан музокаралар ҳам олиб борилаяпти.

Ўтган мавсум кашфиёти бўлган “Металлург” U 21 жамоасининг йиғини эса 21 январь санасига мўлжалланган. Бу йил ёшлар таркиби кескин ёшартирилиши кутилмоқда. Асосий эътибор 2003-2004 йилларда туғилган йигитларга қаратилади. Машғулотлар эса Бекобод шаҳридаги “Металлург” стадиони ва футбол академиясининг сунъий қопламали майдонларида олиб борилади.

Ёшлар жамоамиздан ташқари асосий таркибда ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Клуб билан шартнома муддати тугаган айрим футболчиларга рухсат берилади. Ўз навбатида барча чизиқларни кучайтириш мақсадида янги ўйинчиларни жамоага таклиф этиш борасида ҳам селекция ишлари олиб борилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика