Latest news

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  9 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

"Металлург": 8 нафар футболчи жамоани тарк этди News

"Металлург": 8 нафар футболчи жамоани тарк этди

Суперлиганинг барча жамоалари сингари Бееободнинг "Металлург" жамоасида ҳам янги мавсум тадорига аллақачон бошланган.

Жамоа ўйинчилари 6 январь санасида тўпланишди. Икки кун мобайнида тиббий кўрикдан ўтилди. Ҳар куни бир маҳалдан жисмоний тайёргарликни тиклаш машқлари олиб борилди. Ҳозирда эса машғулотларга тўлиқ киришилган. Тўп билан ишлаш, тренажер залида жисмоний ҳолатни тиклаш жараёнлари қизғин тус олаяпти. Ўз навбатида машғулотлар натижаси назорат учрашувлари орқали ўрганилмоқда, таҳлил этилмоқда.

Жумладан, куни кеча бир ҳафталик машғулотлар самараси йиғинда бўлиб турган футболчиларнинг иккига бўлинган ҳолда кўрик учрашуви билан якунланди. Унда "қизиллар" жамоаси Аброр Тошқўзиевнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очган бўлса-да, якунда мағлубиятга учради. Шаҳзод Убайдуллаев, Иброҳим Турғунбоев ҳамда Маҳмуд Қудратуллаев томонидан киритилган голлар "яшиллар"га ғалабани тақдим этди.

Илгари хабар берганимиздек жамоада сезиларла ўзгаришлар бор. Ижара муддати тугаган уч нафар ҳамда бошқа жамоада ўйнашни ихтиёр этган беш нафар футболчи бекободликлар сафини тарк этган эди. Айни пайтда уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида Суперлиганинг бир қатор жамоаларидан маҳоратли ҳамда иқтидорли ўйинчилар "Металлург" йиғинига жалб этилган. Кўрикда бўлиб турган футболчилардан кимлар жамоада қолиши назорат учрашувларидан кейин маълум бўлади. "Металлург" январь ойининг ўзида тўртта кўрик учрашувини ўтказиш учун Суперлига ҳамда Про лига жамоалари билан келишиб олган. Шулардан биринчиси кейинги дам олиш куни Фарғонанинг "Турон" жамоасига қарши ўтказилади.


П.С. "Металлург" матбуот хизмати клубни тарк этган футболчилар айнан ким эканлиги борасида хабар бермаган.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика