Месут Ўзил мураббий билан келишмовчилик сабаб "Фенербахче" таркибидан чиқариб ташланди
24 mar 2022 23:33
News
Месут Ўзил мураббий билан келишмовчилик сабаб "Фенербахче" таркибидан чиқариб ташланди
Бу ҳақида клуб расман маълум қилди.
"Фенербахче" клуби 33 ёшли ярим ҳимоячи Месут Ўзилнинг таркибдан чиқариб ташланганини маълум қилди. Айнан шундай чора Озан Тўфонга ҳам қўлланганди. Клуб бунининг сабабини очиқламаган.
Аммо Football London нашрининг ёзишича, Туркия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган "Фенербахче" ва "Коньяспор" жамоалари ўртасидаги ўйинда Ўзил жамоаа мураббийи Исмаил Картал билан баҳслашиб қолган. Месут биринчи бўлимдан сўнг захирага олинганди.
Ҳозирда Месут Ўзил ва Озан Тўфон асосий жамоа билан машғулот ўтказа олишмаяпти. Агар "Фенербахче"га янги мураббий келмайдиган бўлса, Ўзил катта эҳтимол билан ўзига янги клуб излашига тўғри келади.
Link :
Source : twitter.com/Fenerbahce
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments