Мессини Хитой чегарасида ушлаб қолишди
12 jun 2023 13:27
News
Дам олиш кунлари "Интер Майами" ҳужумчиси Аргентина термаси сафида 15 июнь кунига белгиланган Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Хитойга учиб келди.
Бироқ Пекин аэропорти вакиллари паспорт назоратида муаммолар туфайли 35 ёшли футболчини тўхтатишади. Маълум бўлишича, Месси Хитойга ўзининг Испанияда олган паспорти билан, лекин визасиз ташриф буюрган.
Шу сабабли "Барселона" ва ПСЖ клублари собиқ футболчиси миграция бўлими ходимлари унга махсус тезкор виза тайёрлагунига қадар, икки соат, аэропортда кутиб туришига тўғри келди.
Link :
Source : Diario Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments