Latest news

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  19 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  9 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Мессига янги лақаб ўйлаб топилди News

Мессига янги лақаб ўйлаб топилди

"Барселона" клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Бразилияда ўтаётган Америка Кубогида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда ва бу орада янги лақабга эга чиқди.

Ижтимоий тармоқларда 34 ёшли футболчини "Анқара Месси" деб номлашмоқда ва бу лақаб сўнгги кунларда Мессига "ёпишди". Лақаб муаллифи аргентиналик футбол муҳлисаси ва ютубер Лукита Родригес, деб ишониляпти. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 14 йил аввалги видеони жойлаштирди. Видеода ёш Мессининг "Хетафе" билан ўйиндаги 7-8 футболчини алдаб ўтиб урган голи ва бу голга шарҳловчининг "Анқара Месси, Анқара Месси" қабилидаги реакцияси акс этган. Аслида шарҳловчи каталончалаб "Encara Messi", яъни "Ҳали ҳам Месси" деб айтган эди. 

Янги лақаб тезлик билан тарқала бошлади ва сешанба куни "Анқара Месси" жумласи Аргентина телеканаллари эфирида ҳам айтилди. Аргентина футбол Федерацияси ва Туркиянинг "Анқарагюжю" клуби Twitter саҳифалари ҳам четда қолишмади.

Бундан ташқари, Испаниянинг Marca нашри Мессининг янги лақаби тўғрисида қайд чоп этди.

Америка Кубогида Аргентина терма жамоаси чорак финалга йўл олди. Бу босқичда жамоа 4 июль куни Эквадорга қарши ўйнайди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика