Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  13 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  617 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  27 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Мессидан хафа бўлдим News

Мессидан хафа бўлдим

Биз ухлаб ётган пайтда Лионель Месси Америка Кубоги финалида мағлуб бўлиб, Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида эълон қилди.

"Якуний қарорни қабул қилдим. Терма жамоа билан соврин ютишга бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо бу яна қўлимиздан келмади. Мен жуда муҳим пенальтини амалга ошира олмадим. Кийиниш хонасида терма жамоадаги фаолиятимга якун ясашга қарор қилдим. Тўртта финалда мағлуб бўлдим. Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик... аммо кўрганингиз содир бўлди. Кетаман, бу ҳамма учун яхши. Финалдаги мағлубият бизни қониқтирмайди. Аргентина билан чемпион бўлишни жуда истаган эдим, аммо ўхшамади".


Туйғулар? Алам? Жазава? Кучсизлик? Мессининг қарорига ўзингиз истаганча баҳо беринг, аммо хулоса шундай:

Лионель Месси - Агуэро, Игуаин, Маскерано ва бошқа юлдузлар билан ўйнайди, йирик турнирлар финалига чиқади, ҳеч нарса юта олмагани учун терма жамоадаги фаолиятини 29 ёшда якунлайди.

Криштиану Роналду ўйнайдиган терма жамоада ундан бошқа юлдуз йўқ (майли Пепени ҳисобга оламиз), турнирларга жароҳат билан келади, клубдаги фаолияти билан таваккал қилади, жамоасини плей-оффга олиб чиқади, Португалия учун барчасини бажаради, аммо ҳеч қандай соврин қўлга кирита олмаслигини яхши билади.


Ҳа, Месси - даҳо, футбол тарихидаги энг яхши футболчи, аммо 29 ёшда терма жамоадан кетиш... Буюк футболчилар эгоист бўлишини тушунамиз, аммо бу борада етакчилардан ҳисобланган Златан Ибрагимович ҳам 34 ёшида ҳеч нарсага ярамайдиган Швеция сафида тўп тепди.


Лео Марадонадан фойдалироқ ва ақллироқ бўлиши мумкин, аммо у майдонни хафа бўлган мактаб ўқувчисидек тарк этди.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика