Latest news

13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  5 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  14 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0

Месси ва Эстония термаси ҳақида News

Месси ва Эстония термаси ҳақида

Телеграмдаги "Футбол анализи" блоги Лионель Месси 5 та гол урган Эстония терма жамоаси ҳақида ёзди.

"Сўнгги 2 кунда Мессининг пента-триги  ҳақида шу қадар кўп мақтов ўқидимки, ўша баҳсда Аргентинага рақиблик қилган эстонлар ҳақида маълумот бермасам, ўзимни бир умр кечиролмайман.

1. Эстония терма жамоаси ФИФА рейтингида 110-ўринни банд қилиб турибди (Ҳиндистон ва Сьерра-Леонедан кейин). Яъни, Ўзбекистон терма жамоасидан 27 поғона пастга жойлашган.

2. Эстония термасининг тўлиқ таркиби 7,93 млн еврога баҳоланган. Бу Ўзбекистон миллий жамоасидан 4 марта арзонроқ дегани. Яна ҳам аниқроқ айтсак, Элдор Шомуродов бу жамоадан қимматроқ.

3. Ўзбекистон чемпионатида Эстония терма жамоасидан қимматроқ 2 та клуб бор ("Пахтакор" ва "Навбаҳор").

4. Эстония Европа МЛнинг охирги — Д лигасида иштирок этади (Сан-Марино, Андорра ва Мальта билан).

5. Мазкур жамоа март ойида Кипрга ҳам енгилган эди (2:0). 

Хуллас, Эстония Мадагаскардан ҳам кучсизроқ жамоа. Уларга қарши ўйинда Рўзимбой Аҳмедов ҳам 3-4 та гол ура олади. Леонинг 5 голи ҳақида гапираётганларнинг аксари футболга ақл эмас, ҳиссиёт билан қарайдиган фанатлардир", — дейилади хабарда.

"Футбол анализи"га обуна бўлинг

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика