Latest news

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  4 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  16 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

Месси ва "Барселона" ўртасидаги сир ошкор бўлди News

Месси ва "Барселона" ўртасидаги сир ошкор бўлди

2017 йилнинг ноябрь ойида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан янги битим имзолади.

Янги келишув 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Football Leaks сайти аргентиналик ва Каталония клуби ўртасида тузилган шартноманинг сир тутилган бандларини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Месси 4 йил ичида ярим миллиард евро пул топиши мумкин экан.

- Мессининг шартномаси - бу учта битим. Биринчиси футболчининг ўзи билан (отаси Хорхе Месси томонидан имзоланган), иккинчиси - Leo Messi Management S. L. билан (футболчининг имиж ҳуқуқига эгалик қилувчи компания), учинчиси - Мессининг хайрия фонди билан.

- Агар Месси шартномада кўрсатилган барча йилларда клуб сафида тўп тепса, ҳар мавсум учун 106 млн. евродан олади. Агар "Барселона" требл қайд этса, Месси эса ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилса, бундай супер муваффақиятли мавсум учун 122,5 млн. евро даромад топади. Мессининг маоши "Барселона" футболчиларган бераётган пулларнинг 40%ни ташкил қилиши мумкин.

- Месси солиқдаги қарзларини тўлаши учун "Барселона" унга қўшимча пул беради. Аввалги келишув бўйича бу пуллар бонус тариқасида (23,1 млн. евро) берилган. Янги келишув бўйича, бу Месси маошининг бир қисми.

- 2013 йилда "Реал" Мессини 250 млн. еврога харид қилмоқчи бўлган, Флорентино Перес ва Месси оиласи билан музокаралар осмонда, учаётган самолёт ичида ўтиши керак эди. "Барселона" Лионелнинг маошини кўтарганидан сўнг, у жамоада қолди.

- Хорхе Месси трансфер ойнасидаги катта ўзгаришларни кўриб, клубнинг хатларига жавоб бермади. Аслида, шартнома 2017 йилнинг 30 июнида имзоланиши керак эди. Натижада томонлар қўшимча музокаралар ўтказишди ва битим имзолангани ҳақида 25 ноябрда эълон қилишди. Футболчининг товон пули энди 700 млн. евро.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика