Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  0 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  4 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   2 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1

Месси тарихий рекордга яқин турибди News

Месси тарихий рекордга яқин турибди

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси тарихий рекордни забт этиш остонасида турибди, дея хабар бермоқда Ole.

Нашр хабарига кўра, аргентиналик футболчи Ла Лига тўпурари учун бериладиган соврин – “Пичичи”ни энг кўп қўлга киритган футболчи сифатида тарихга кириши мумкин. Айни пайтда Месси олти марта (2010, 2012, 2013, 2017, 2018, 2019) Испанияда энг яхши тўпурар дея эътироф этилган. Худди шундай Тельмо Зара ҳам олти бор (1945, 1946, 1947, 1950, 1951, 1953) ушбу совринга эга чиққан.

Айни пайтда Мессига ушбу соврин учун курашда “Реал”нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема рақобат қилмоқда. Месси 23 голи билан бу йилги тўпурарлар баҳсида карвонбошилик қилаётган бўлса, Бензема ҳисобида 21 гол мавжуд.

Испания чемпионатининг сўнгги турида “Барселона” “Алавес” билан куч синашса, “Реал” “Леганес” билан баҳс олиб боради.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика