Месси: "Суаресни бундай ҳолатда кўриш оғир" News

Месси: "Суаресни бундай ҳолатда кўриш оғир"

Аргентина термаси сардори Лео Месси ЖЧ-2022дан чиқиб кетган Уругвай термаси футболчиси Луис Суаресга тасалли берди.

"Нима бўлган бўлса ҳам мен доимо у биланман. Унинг турнирдан чиқиб кетганини кўриш оғир бўлди.

Футболда бўлиб турадиган ҳолат. Шу сабабли бизни ҳам шу ҳолат кутаётган бўлиши мумкин", - деди Аргентина термаси сардори.

Уругвай термаси урилган голлар сонига кўра Жанубий Кореяга ютқазди ва гуруҳда 3-ўринни эгаллади.

Месси ва Суарес 2014-2020 йиллар давомида "Барселона"да бирга ўйнаган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика