Месси Суаресга: "Сен ҳайдалишга лойиқ эмасдинг"
25 sep 2020 15:48
News
Месси Суаресга: "Сен ҳайдалишга лойиқ эмасдинг"
"Барселона" юлдузи Лионель Месси ҳужумчи Луис Суареснинг Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Сени бошқа либосда кўриш ғалати бўлади. Сен "Барселона" тарихида ҳам жамоавий, ҳам индивидуал тарзда жиддий ютуқларга эришган ўйинчилардан бирисан. Сен жамоадан бу тарзда ҳайдалишга лойиқ эмас эдинг. Аммо, мени ҳозирги пайтда ҳеч нима ажаблантирмаяпти.
Сенга янги клубингда энг яхши тилакларни тилайман. Тез орада кўришгунча, дўстим", - деб ёзди Лео ўзининг инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик форвард Мадрид клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Link :
Source : instagram.com/leomessi
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Comments