Месси ПСЖдан кетиш ҳақида ўйламоқда
16 feb 2023 12:00
News
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ёзда шартномаси якунлангандан сўнг Париж клубини тарк этиши мумкин, деб ёзди "L'Equipe".
7 карра "Олтин тўп" соҳиби 2021 йилда "Барселона"ни тарк этган ва ПСЖ билан яна бир йилга узайтириш бандини ўз ичига олган икки йиллик шартнома имзолаганди.
ПСЖ Мессининг бу вариантдан фойдаланишини истайди, бироқ айни пайтда молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилиш учун маоши, яъни мавсум учун 30 миллион евродан камроқ олишга рўзи бўлишини кутади.
Парижда аргентиналикнинг отаси ва агенти Хорхе Месси иштирок этган йиғилишда бу таклиф рад этилди. ПСЖ келишувга эришиш учун 35 ёшли футболчининг отаси билан яна учрашишни интиқлик билан кутмоқда.
Мессининг ўзи кийиниш хонасидаги беқарорликдан чарчаган ва ПСЖдан кетиш ҳақида ўйлаб юрибди.
Қайд этилишича, Лионель MLS клубига ўтишни устувор вариант сифатида кўриб чиқади, катта эҳтимол билан бу "Интер Майами" бўлади. Бундан ташқари, 2022 йилги жаҳон чемпиони "Барселона"нинг ҳар қандай таклифини тинглашга тайёр, аммо ҳозирча Каталония клуби билан алоқалар бўлмаган.
Comments