Месси ПСЖ қароргоҳини тарк этди ва Барселонага етиб келди
20 feb 2023 21:23
News
Месси ПСЖ қароргоҳини тарк этди ва Барселонага етиб келди
ПСЖ клубининг аргентиналик 35 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси Барселонага учиб кетди.
Бугун ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоролик шундан далолат беради.
Футболчи оиласи билан Каталония пойтахтига етиб келди ва "Лилль"га қарши ўйиндан сўнг бу ерда икки кун дам олади. Мазкур баҳсда парижликлар 4:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди, қўшиб берилган вақтда ҳал қилувчи голни Месси жарима зарбасидан киритди.
Эслатиб ўтамиз, Лионель "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоасида ҳужумчи 2005 йилдан 2021 йилгача ўйнаган.
2021/2022 йилги мавсумдан бошлаб аргентиналик футболчи ПСЖ сафида тўп тепмоқда. Унинг парижликлар билан шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments