Latest news

20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 3:1 (Матнли трансляция)  9 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  42 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ? News

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ?

Эслатиб ўтамиз: бу бишт.

Лионель Месси ЖЧ-2022даги ажойиб ғалабадан сўнг Жаҳон кубогини ноодатий кўринишда олди.

Лео медални олиши биланоқ унга Қатар амири Тамим ибн Хамад Ал Тани тайёрланган қора ёпинчиқни кийдирди. Месси бирдан буни қандай тўғри кийиш кераклигини тушунмади, унга тушунтиришди ва у қора кийимда совринни олишга йўл олди.

Бу нима?




Бу бишт – йилнинг совуқ даврида (Қатарда ҳозир қиш) гандура устидан кийиладиган қора ёпинчиқ. У мантияга ўхшайди ва ҳудди қишки кийим сифатида ишлатилади.

Бишт қора ёки жигарранг бўлади. У баъзан олтин билан безатилади, бу эса одамнинг зодагон оиласига мансублигини англатади.

Бишт одатда туя жунидан тайёрланади. Эркаклар уни одатда маълум вазиятларда кийишади: зиёфатлар, байрамлар, масалан тўйларда кийишади. Лео Месси учун эса айнан ўзгача кун эди, ҳаммаси бир-бирига мос келади.



Қатардаги эркаклар одатда оқ рангли либос кийишади. Умумий талқинга кўра, эркакларга оқ ранг тўғри келади, сабаби улар кўп вақтларини уйдан ташқарида ўтказадилар, аниқроғи чўлда жазирама қуёш остида. Аёллар эса аксинча, чодирда қолишади ва кийимлари камроқ ифлос бўлиши учун қора рангда кийишади.


Лео ҳудди амирдек, ёрқин оқ рангли футболка ва қора ёпинчиқда гавдаланди, бу эса жозибали кўринди.



Жаҳон чемпионати мезбонлари ЖЧ бош совринини топшириш маросимида ўз анъаналарини шундай тарзда реклама қилишди. Энди Лео Мессининг энг ажойиб лаҳзалари акс этган барча суратларда бу биштни кўриш мумкин.

Айтганча, амирнинг ҳаракатлари ҳаммага ҳам ёқмади. "Шунчаки нима учун?", – дея ҳайрон бўлди Аргентина терма жамоаси ва "Ман Сити" собиқ ўйинчиси Пабло Сабалета. Бастиан Шванштайгер эса кенгроқ гапирди: "Ўйинчидан катта лаҳзаларни тортиб олишди. Бу тўғри бўлди деб ўйламайман. Буни бироз кейинроқ, кийим алмаштириш хонасида қилиш мумкин эди. Бу Мессининг ўзига ҳам ёқди дея олмайман. Менимча, акция муваффақиятли чиқмади".

Михаэль Баллак ҳам хурсанд эмас: "Бу жаҳлни чиқаради. Аммо, Мессининг уни ечмагани Леонинг одобидан далолат беради. Бу суратлар абадий қолади. Футбол либоси билан ўз мамлакатингни намойиш этасан, у эса кўриниб туриши керак".


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика