Месси Нидерландия билан ўйинни бошқарган Матеу Лаосдан норози
10 dec 2022 13:02
News
Месси Нидерландия билан ўйинни бошқарган Матеу Лаосдан норози
Лионель Месси Нидерландия – Аргентина учрашувида ишлаган ҳакам ишини танқид қилди.
Бош ҳакам Антонио Матеу Лаос ЖЧ-2022 чорак финалида 15 та сариқ карточка кўрсатиб, Жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди. Аргентиналиклар 8 та огоҳлантириш олди, жумладан, ПСЖ ҳужумчиси ҳам.
"Жуда ғазабландим. Ўйлашимча, бу шундай тугамаслиги керак эди. Мен ҳакам ҳақида гапирмоқчи эмасман. Сиз ҳаққонийликни талаб қиласиз, кейин бунинг учун жазоланасиз.
Биз ўйин давомида жуда қўрқдик, чунки унинг кимлигини билардик. ФИФА вазиятни қайта кўриб чиқиши керак. Сиз даражага тўғри келмайдиган ҳакамни қўймаслигингиз керак", – деди Аргентина сардори.
Link :
Source : TyC Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments