Месси "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?
04 jun 2020 16:10
News
Месси "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?
"Барселона" етакчиси Лионель Месси Ла Лига рестартидан кейинги илк ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Аргентиналик футболчи 2 июнь куни ўнг оёғида кучли оғриқ ҳис қилган. Жароҳат даражасини аниқлаш учун тезкорлик билан МРТ-текшируви ўтказилган.
Хабар берилишича, Лионелга жароҳатдан қутулиш учун 10 кун вақт керак бўлади. Шундай қилиб Мессининг сўнгги машғулотларда иштирок этмаслиги жароҳат билан боғлиқлики маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига доирасида 13 июнь куни (Тошкент вақти билан соат 01:00) бўлиб ўтадиган "Мальорка" - "Барселона" ўйинида Месси иштирок этмаслиги мумкин.

Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments