Месси: "Интер Майами"ни МЛСнинг, агар имкони бўлса дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчимиз"
26 oct 2024 14:46
News
Месси: "Интер Майами"ни МЛСнинг, агар имкони бўлса дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчимиз"
Лионель Месси "Интер Майами" билан кўплаб совринлар ютишни хоҳлаётгани ҳақида гапирди.
"МЛС Кубогида зафар қучиб, яна бир совринни қўлга киритамиз деб умид қиламан. Фақатгина ўзим учун эмас, балки бу йўлда кўп машаққат чеккан клуб учун айтяпман.
Ушбу соврин "Интер Майами" ўсиши учун жуда муҳим, айниқса чемпионлик руҳини яратишга катта ёрдам беради.
Соврин ютиб, клубимизга бўлган қизиқишни сақлаб қолсак яхши бўларди. "Интер Майами"ни МЛСнинг, агар имкони бўлса дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчимиз.
Бизда чекловлар йўқ. Буни клуб эгалари ҳар доим айтиб келган. Уларнинг фалсафаси шундай - доимо каттароғига интилиш.
Соврин ютиш ўсишга катта ёрдам беради деб ўйлайман. Биз ўзимиз иштирок этаётган барча турнирларда ғолиб чиқмоқчимиз. Жамоа нимага қодирлигини вақт кўрсатади" - деди Месси.
Link :
Source : mlssocer.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments