Месси "Интер Майами" таклифини қабул қилмади News

Месси "Интер Майами" таклифини қабул қилмади

MLS вакили "Интер Майами"нинг ПСЖ юлдузи Лионель Месси билан келишувга эришишига ишонаётгани борасида хабарлар тарқалди.

Бироқ аргентиналик ҳужумчи бу таклифга ижобий жавоб бергани йўқ. Кўпгина манбалар ушбу келишувнинг амалга ошишга анча яқин, дея хабар тарқатди. 

35 ёшли футболчи аввалроқ MLS'да ўйнашни хоҳлашини билдирган эди. Бироқ Лео янги йилгача бу ҳақида ўйламоқчи эмас ва бор эътиборини Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатига қаратишни маъқул қўрмоқда. Аргентина термаси сардорига яқин манбалар ушбу музокаралар якуний босқичга етмаганини маълум қилди. 

Месси ва унинг оиласи Майамида ўз уйига эга ва таътиллари мунтазам равишда ушбу шахарда ўтказади. Шу туфайли яқин келажакда мазкур келишувнинг содир бўлишига ишонса бўлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика