Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Месси ҳақида унутинг! Роналду қандай қилиб ягона буюк инсонга айланди News

Месси ҳақида унутинг! Роналду қандай қилиб ягона буюк инсонга айланди

"Эл-Классико"да дубль? ЧЛ ярим финалида хет-трик! Криштиану сайёрамизнинг энг яхши футболчиси.

Мессининг пасайиши аниқ. "Класико"да қўшимча дақиқаларда ғалаба тўпини киритиб, мухлисларга 10 рақами туширилган футболкани кўрсатган Месси энг яхши номини қайтариб олгани узоққа чўзилмади. "Класико"даги ғалаба ҳам Мессининг "Барса"сига ЛаЛигада устунлик тақдим этгани йўқ.


Роналду фойдалироқ. "Реал" иштирокидаги ҳар бир Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг смартфонга Криштиану Роналдунинг рекорди ҳақида камида 3 та хабар келади. Европанинг асосий турнирида 100 тадан ортиқ гол урган португалиялик тўхташ ҳақида ўйламаяпти ҳам: У биринчи бўлиб ЧЛ плей-офф босқичида кетма-кет иккита хет-трик қайд этди, ярим финалларда урилган голлар сони бўйича Ди Стефанодан ўтиб кетди, "Реал" сафидаги 400-голини урди. ЧЛ тўпурарлари пойгасида Мессига етиб олиш учун Роналду бор-йўғи битта гол уриши керак. "Висенте Кальдерон" бу воқеани кўрадиганга ўхшайди.


Роналду барқарорроқ. Месси "Класико"да ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнади: Гол урди, пас берди, футболкасини кўрсатди. Аммо аслида аргентиналик бошқа йирик баҳсларда йўқолиб қолади: Чемпионлар лигасининг керакли пайтида Неймар "Барселона"ни ортидан "судраган", "Ювентус" ҳимоясига қарши эса каталонияликларнинг ҳеч бири фойдали иш қила олмади.


Роналду доимгидек бир даражада ўйнамоқда: "Барса", "Алавес", "Легия" ва "Бавария"га қарши. Ҳозирги "Реал"да Серхио Рамосдан ташқари жамоани ортидан эргаштира оладиган ҳеч ким йўқ. Бензема Суаресга ўхшамайди, хатто Бэйл ҳам, Иско Неймардек ўйнамайди.


Роналду универсалроқ. "Атлетико"га қарши баҳсда Роналду ҳужумдаги барча позицияларда ўйнашга улгурди: Баҳсни чап қанотда бошлаган бўлса, кейин ўнгроққа ўтди, баҳсни эса марказий ҳужумчи сифатида якунлади.  Португалиялик ҳар ерда яхши, у истаган зонасидан гол уриб, ўзини қулай ҳис қила олади. Бу ишни бажараётган пайтида Роналду жамоадошларига ҳалақит бермайди: Модрич ва Иско майдон марказида ўз вазифасини бажаришади, Бензема рақиб дарвозаси олдида курашади, Васкес ёки Асенсио қанотлардан ёриб киришади.


Месси фақат эркин ижодкор ролида яхши ўйнайди. Лео тўп билан орқароққа қайтганида вазият ўйлаб топиши мумкин, аммо тўпсиз у кам ҳаракат қилади ва тўп олишда жуда суст.


Роналду терма жамоада ҳам омадлироқ. Ҳаммаси оддий: Ҳозирча Месси унга Аргентина терма жамоаси кераклиги ҳақида ўйлаётган бир пайтда, Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси тарихидаги асосий юлдузга айланди. Португалияликларнинг биринчи соврини тўлқинида "Реал" ҳужумчиси ЖЧ саралашида Европанинг тўпурарларидан бири бўлиб турибди ва Конфедерациялар Кубогига асосий етакчи сифатида тайёргарлик кўрмоқда.


Роналду қимматроқ. Бу ерда гап трансфер нархи ҳақида кетмаяпти. "Криштиану Роналду" бренди "Лионель Месси" брендидан кўра яхшироқ сотилади. Португалиялик Nike билан бир умрлик шартнома имзолади, спортчилар орасида ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур инсон ва аргентиналик рақибидан кўпроқ пул ишлаб топади. Роналду ўғли, невараси ва қариндошларининг келажагини таъминлаш учун барча ишни бажариб бўлди.


Роналду 32 ёшида деярли барча совринларни қўлга киритди. Жаҳон чемпионатидан ташқари. Ҳозир Криштиануга бир нарса керак - навбатдаги рекордни уриб, ҳеч ким бажара олмаган иш - Чемпионлар лигасида кетма-кет икки маротаба ғалаба қозониш. Португалияликда бошқа бундай имконият бўлмаслиги мумкин. "Реал"нинг бу таркиби - Роналду ўйнаганлари орасида энг кучлиси. Жамоа айнан Криштиану учун қурилган.

Криштиану Роналдунинг бизнес-империяси

Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика