Месси – дарвоза устуни ва тўсинини нишонга олиш бўйича Франция чемпионати етакчиси
23 dec 2021 20:13
News
Месси – дарвоза устуни ва тўсинини нишонга олиш бўйича Франция чемпионати етакчиси
ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчисига омад кулиб боқмаяпти.
Лионель Месси Франция чемпионати 19-тури доирасидаги "Лорьян" (1:1) билан ўйинда биринчи тайм ярмида дарвоза устунини пойлади.
Шундай қилиб, парижликлар форварди ушбу мавсум давомида 11-марта дарвоза устуни ҳамда тўсинини кўзлади. Бу Лига 1 футболчилари орасидаги энг яхши кўрсаткич саналади.
Месси шу вақтга қадар Франция чемпионатида 11 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : Stats Foot
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments