Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Месси бутсаларини олишдан бош тортган ва тўрт тилда сўзлаша оладиган кичкина Тюрам ҳақида News

Месси бутсаларини олишдан бош тортган ва тўрт тилда сўзлаша оладиган кичкина Тюрам ҳақида

Унинг севимли гол нишонлаш усули – бурчакдаги байроқча олдига югуриб келиш, уни ердан суғуриб, ўзига хос рақсга тушиш.

Менхенгладбахнинг "Боруссия"си ўйиннинг 7-дақиқасига келиб ғолиб ҳақидаги саволни деярли ёпиб қўйди: 38-сонияда Алассан Плеа шериги Хофманн билан комбинация амалга ошириб, дарвозани узоқ бурчагини ишғол қилди; 6 дақиқа ўтиб эса Рами Бенсебайни олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди – Маркус Тюрам керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва оёғини қўйиб қўйиши етарли бўлди.

Бу франциялик учун Бундеслигадаги 7-гол – жамоада фақат Плеа (9) ундан кўпроқ гол урган. Ўз навбатида Маркус Алассанни ассистлар бўйича ортда қолдирмоқда – 9га 7. Агар карантингача Бундеслига билан ишингиз бўлмаган бўлса ва Тюрамнинг нақадар зўр футболчи бўлиб етишаётганини билмасангиз, биз сизга барчасини айтиб берамиз:

•‎ Кичкина Тюрам (ҳа, у Лилианнинг ўғли) "Боруссия"га 2019 йил июль ойида кўчиб ўтди. "Генгам" форвард учун 9 млн евро олди. Ўзининг янги жамоаси ҳақида Маркус болалигида акаси Кефрен билан FIFA ўйнаганда илк бор эшитганди.

"Боруссия" Тюрамни 2015 йил ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида таниган. Шундан кейин Францияга 30та скаутлик сафарлари уюштирилди – клубдагилар унинг ўйинини бевосита, жонли тарзда кўришни хоҳлашди (аввалига "Сошо", кейин "Генгам").

•‎ Ўғлининг Гладбахга ўтишини Лилиан Тюрам қўллаб-қувватлаган: у клуб инфратузилмасидан, лигада мухлислар ташрифи ва маҳаллий ишқибозлар нақадар содиқлигини кўриб ҳайратга тушган.

•‎ Менхегладбахда Маркус стадиондан унча узоқ бўлмаган меҳмонхонада яшайди.

"Менинг аёлим ёки қиз ўртоғим йўқ, шу сабабли ижарага уй олишдан маъно кўрмаяпман. Шунингдек, сиз янги клубга ўтар экансиз қаерга келганингизни тушунишингиз, ҳис қила олишингиз керак. Клуб тарихи – шунчаки сўзлар эмас, бу муваффақият калити ва ажойиб коллектив тузишнинг осон йўли".

Унинг хонаси "Боруссия" ранглари билан бўялган, деворларда Юпп Хайнкесс ва клубнинг бошқа кўплаб собиқ машҳур вакилларининг суратлари илинган.


•‎ Ёшлигида Маркус эътибор марказида эди: отаси "Барселона"даги фаолиятини якунлаётган, кичкина Тюрам эса Роналдиньо, Пуйоль ва ёш Мессини тиригини кўрган.

Бир марта 10 ёшли Маркус клуб қароргоҳига бир оз тўп тепиш учун отасининг олдига келади, лекин оёқ кийими ёдидан кўтарилиб, қолиб кетади. Отаси унга кийиниш хонаси бурчагида қалашиб ётган оёқ кийимлар ичидан, анча эскириб қолган бутсани олиб беради.


"Мен 2-3та "тиши" тушган, йиртиқ бутсани кўрдим ва отамга "йўқ" дедим. Ўша оёқ кийимлар Леоники экан. Ўшанда у 20 ёшда бўлган ва уни ҳали ҳеч ким дунё юлдузи сифатида қабул қилмасди. Мен доим эътибор марказида бўлган эркатой эдим ва Пуйоль, Замбротта ва Это’одек юлдузлар билан бирга тўп тепганим учунми бироз "ўзимдан кетиб қолгандим". Шунинг учун отамдан янгироғини топиб беришни сўраганман".

•‎ Мессини у қадар тан олмаса-да, Тюрам Ройсни ёшлигидан яхши кўрарди – ва яна FIFA туфайли.

"FIFA ўйнаганда мен кўпинча ё "Менхенгладбах"ни ёки "Дортмунд"ни танлардим – менга Марконинг ҳам ҳаётдаги, ҳам ўша ўйиндаги ҳаракатлари ёқарди, яна унинг соч турмаги ҳам зўр", — хотирлайди Тьюрам. Маркога бўлган ўзгача муносабат сал қолса "Гладбах" трансферига таъсир қиларди, лекин футболчи оиласини стадион бўйлаб экскурсия қилиш билан лол қолишга мажбур қилади.

•‎ Аслида, Маркус вингер, лекин "Боруссия"да у кўпроқ Плеа билан бирга марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилмоқда – бу ҳамкорлик ҳар икки футболчи учун фойдали бўлди десак муболаға бўлмайди. Бундеслига ўйинларида гол+пас тизимида Плеа - 9+7, Тюрам – 7+9.


"Алассан билан дўст бўлиб олдик. Дўстинг билан ўйнасанг, гол уриш анча осон бўлади", – тан олади Тюрам.

•‎ Маркус янги жамоага жуда тез киришиб кета олди – бу ерда французча гаплашиш мумкин бўлганлар етарли (Алассан Плеа, Мамаду Дукурэ, Ибраима Траоре ва Денис Закария). Бироқ ҳамюртларининг борлиги энг муҳими эмас: Маркус тўрт тилда эркин гапира олади (французча, испанча, итальянча, инглизча), шунинг учун немисчани ҳам анча тушуниб қолган.

•‎ Самарали ҳаракатлар борасида муаммо бўлмаса-да, интизом борасида футболчи ўз устида ишлаши зарур: бу йил у 4 бор сариқ карточка олди, ўтган мавсум – 4та сариқ ва 2та қизил. Баъзан Маркус рақиблари ўзини тепаверишидан чарчаб кетади ва жавоб қайтаришни бошлайди – ўтган йилнинг октябрь ойида "Монпелье"га қарши ўйинда у бор йўғи 7 дақиқа ҳаракат қилди.

•‎ Ўтган мавсум Тюрам билан "Генгам" чемпионат якунланишига 2 тур қолганда қуйи лигага тушиб кетиши аниқ бўлиб улгурганди. Маркус бу ишни бироз ортга суриши мумкин эди, лекин 90-дақиқада, ҳисоб 1:1, ўн бир метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана билмади. Бунгача у жамоасининг барча 4 пенальтисини голга айлантирганди.

•‎ Маркус севимли гол нишонлаш усули – бурчакдаги байроқча олдига югуриб келиш, уни ердан суғуриб, ўзига хос рақсга тушиш. Мана Тюрам "Рома" дарвозасига 94-дақиқада ғалаба тўпини киритди.

Бу эса "Кельн" устидан қозонилган ғалабадан кейин – ўша ўйинда Тьюрамнинг ўзи гол ура олмаганди.

"Аугсбург" клуб ходими чиройли одатни бузиб қўйиши мумкин эди: "Боруссия" 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди, ўйиндан сўнг Тюрам бурчак томон югурди, аммо клуб ходими чаққонроқ чиқди: байроқчани кўтариб қочиб кетади.

Француз хайрон бўлиб қолди, лекин ёрдамга шериклари келишди: Матиас Гинтер нариги бурчакдаги байроқчани олиб келди. Йўл-йўлакай ҳалиги ходимни ҳам чақириб олишди – Маркус уни қучоқлаб, ғалабани бирга нишонлади.

Кеча ҳам Тюрам машҳур нишонлашни амалга оширди – байроқча ҳам замонни эслатгандай "ниқоб таққандди".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика