Latest news

19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  41 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8

Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев News

Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев

Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентинадан Уругвайга йўл олди.

Мессининг "базасида" Фарҳод Нишонов шогирдлари майдон эгаларига қарши иккита назорат ўйинида майдонга тушдилар. Битта мағлубият, битта дуранг, сафар учун яхши натижа.

Шу боис, терма жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоевга алоқага чиқдик.

"Аргентинага қарши иккита ўйинимиз сермазмун бўлди. Биринчисида мағлубиятга учрадик, лекин ўйинда тўлиқ улар устун бўлди деб айтмаган бўлардим. Фарқимиз, улар гол уришди. Осиё Кубоги олдидан мураббийимиз турли услубларни синаб оляптилар, масалан бу ўйинда биз рақиб "зонаси"да прессинг қилиб ўйнадик. Бундай кучли жамоага қарши бу услубни ҳамма ҳам қўллайвермайди. Секин секин мақсадимизга эришиб борамиз. Иккинчи ўйинда кўп нарса ўхшади ва биз дуранг қайд этдик.

Мессининг келишини тўғрини ҳеч ким кутмаган, аммо биз учун қизиқарли бўлди. У кўпчиликнинг орзусидаги футболчи. Ўйиндан кейин унга Сен дунёнинг энг яхши футболчисисан, иккинчиси кимлигини биласан десам, ўзи ҳам кулиб юборди", - дейди терма жамоа сардори.

Келаётган Осиё Кубоги олдидан эса Ўринбоев шундай дейди:

"Бу каби рақиблар билан Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бориш қизиқарли ва тажрибага бой. Бунинг учун ЎФА мутасаддиларига жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдираман, биз ҳам акаларимиз изидан бориб Сизларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Ўринбоев.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика