Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  4 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  10 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Месси "Барса" учун 750-ўйинини ўткаяпти (тўлиқ статистика) News

Месси "Барса" учун 750-ўйинини ўткаяпти (тўлиқ статистика)

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 17-тури доирасидаги "Уэска"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.

Бу 33 ёшли футболчи учун каталон жамоаси таркибидаги 750-расмий ўйин бўлса, Ла Лигадаги 500-си ҳисобланади.

Месси бу борада Хавининг натижасига яқинлашиб қолди. 1998-2015 йилларда "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилган испаниялик хавбек клуб учун 767 ўйин ўтказган (Ла Лигада 505 та).

Месси "Барса"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 644 та гол бор.

Бундан ташқари, аргентиналик форвард Ла Лигадаги ғалабалар (368), голлар (451), асосий таркибда бошланган ўйинлар (444) ва чемпионлик титуллари (10) бўйича каталон футболчилари орасида рекордчи ҳисобланади. У "Барселона" таркибида 2004 йилда (17 ёш) деьют қилган эди.

Қўшимча қилиш керак, Месси Ла Лигада 500 та ўйин ўтказган испаниялик бўлмаган биринчи футболчига айланди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика