Месси Аргентинани чорак финалга олиб чиқишга ва АҚШ ЖЧда янги сенсация қилишга қодирми? Куннинг асосий интригалари
03 dec 2022 14:10
News
Месси Аргентинани чорак финалга олиб чиқишга ва АҚШ ЖЧда янги сенсация қилишга қодирми? Куннинг асосий интригалари
Нидерландия — АҚШ
Жаҳон чемпионати плей-офф ўйинларини Нидерландия ва АҚШ терма жамоалари очиб беради. Икки жамоалар ҳам гуруҳ босқичини мағлубиятсиз ўтказишди, аммо "оловранглар"да америкаликларга қараганда битта ғалаба кўпроқ. Ҳа, Европа жамоасининг мавқеи ҳам юқорироқ, ушбу жамоа уч бор ЖЧ финалида ўйнаган. Аммо, барчасини бой берган.
Netherlands Memphis Depay - 10', Daley Blind - 45', Denzel Dumfries - 81' |
World Cup Final Stage . Round 1/8 03/12/2022, 20:00 1
:
3
Finished
|
USA Haji Wright - 76' |
Stadium: Khalifa International Stadium, 44846 spectators
Referee: Wilton Sampaio
Луи ван Гал тўдасидан ҳали ёрқин ўйин кўрмадик, аммо бу жамоага гуруҳда биринчи ўринни олиб плей-офф босқичига йўл олишга ҳалал бермади. Энг ёрқин таассурот — Коди Гакпонинг ўйини. ПСВ вингери мавсумнинг ажойиб старти (барча мусобақаларда 24та ўйинда 13та гол ва 17та ассист)дан сўнг терма жамоада ҳам порламоқда: ЖЧдаги уч ўйинда уч гол. Навбат Қатарда ҳали бирор марта ўйиндан тўп ўтказмаган АҚШ терма жамоасига.
Мудофаадаги ишончли ғалабага қарамасдан, америкаликлар қийинчилик билан 1/8 финалга чиқишди. Уэльсликлар билан ўйинда ғалабали ҳисобни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқилмади, Англияга қарши ўйинда эса ғалаба ҳам бўлиши мумкин эди (Кристиан Пулишичнинг зарбаси тўсинга текканини эслайсизми?). Штатлар ягона ғалабани сўнгги турда Эрон (1:0)га қарши ўйинда расмийлаштиришди.
Нидерландия ва АҚШ ўртасидаги олдинги барча ўйинлар ўртоқлик мақомида бўлган — илк расмий ўйин бирдан жаҳон чемпионати плей-оффида содир бўлди. Ғолиб чорак финалда Аргентина — Австралия жуфтлиги билан тўқнаш келади.
Аргентина — Австралия
Саудия Арабистонидан учралган сенсацион мағлубиятдан сўнг Аргентина барибир ўзига келди ва олдинги ЖЧдан фарқли равишда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Ўшанда жанубий америкаликлар турнир ғолиблари бўлмиш французларга ютқазишганди. Скалони тўдаси бугун D гуруҳининг иккинчи жамоаси бўлмиш Австралия билан учрашади.
"Соккеруз" учун турнир аллақачон муваффақиятли ўтди. Австралия терма жамоаси тарихда иккинчи бор жаҳон чемпионати плей-оффига чиқди. Грэм Арнольд жамоаси гуруҳда Тунис (1:0)ни ютди ва Евро-2020 ярим финалчиси бўлмиш Дания (1:0)дан кучлилик қилди. Австралиялик футболчилар катта эҳтимол билан Франция (1:4)га қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан хафа эмаслар. Улар уйда аллақачон қаҳрамонлардир, сабаби сўнгги (ва илк) бор Австралия ЖЧда 1/8 финалга Гус Хиддинк бошчилигида бундан 16 йил олдин чиққанди. Ўшанда австралияликлар Италия (0:1)га минимал ҳисобда ютқазишган.
Argentina Lionel Messi - 35', Julian Alvarez - 57' |
World Cup Final Stage . Round 1/8 04/12/2022, 00:00 1
:
2
Finished
|
Australia Enzo Fernandez - 77' |
Stadium: Ahmed bin Ali Stadium, 45032 spectators
Referee: Szymon Marciniak
Бу Аргентина учун яхши белги. Агар улар ғалабага эришсалар, албатта.
Чорак финал
Ушбу жуфтликлар ғолиблар 1/4 финалда 9 декабрь куни учрашишади. Ўйинни турнирдаги энг катта стадион бўлмиш 90 минг мухлисга мўлжалланган "Лусаил"да бўлиб ўтади.
Алишер Остонов таржимаси
Comments